Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳудудларнинг ишбилармонлик фаолиятини таҳлил қилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳудудларнинг ишбилармонлик фаолиятини таҳлил қилди

Мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, жорий йилнинг 1 январидан 31 январигача бўлган даврда республикада солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,6 фоизга ошган. Шу билан бирга Қашқадарё (55,3%), Бухоро (53,5%), Сирдарё (52,8%) вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси (45,7%) ва Тошкент шаҳрида (70%) солиқ тушумларининг сезиларли ўсиши қайд этилди.

Солиқ тушумларининг ўсишига тадбиркорлик фаолияти учун тенг шароитлар яратиш, тартибга солиш ва солиқ юкини изчил камайтириш, тартиб-тамоилларни автоматлаштириш ва солиқ қонунчилигига риоя қилиш тартибларини соддалаштириш ҳисобига эришилди.

Таҳлил қилинаётган давр учун божхона тўловлари бўйича тушумлар 40,6%га ошди. Даромаднинг энг катта ўсиши Андижон (2,7 марта), Хоразм (2 марта), Тошкент (71,6%), Бухоро (66,4%) вилоятлари ва Тошкент (4 марта) шаҳрида кузатилди.

Божхона тўловлари ҳажмининг ўсиши ташқи савдо айланмасининг ошганлигини кўрсатади. Импорт таркибида машина ва ускуналар, саноат маҳсулотлари салмоқли улушга эга. Ушбу тенденция узоқ муддатли истиқболда иқтисодий ўсишга ёрдам берадиган ишлаб чиқариш объектларини яратиш ва модернизация қилишни кўрсатади.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, йил бошидан буён товарлар экспорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,9%га ошган. Товарлар экспорт ҳажмининг ўсиши Қашқадарё (67%), Сурхондарё (65,5%), Самарқанд (53,8%), Фарғона (46,6%), Наманган (46,1%) ва Хоразм (31,0%) вилоятларида қайд этилди.

Ўзбекистон экспортининг ўсиши саноат маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кимё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг ўсиш суръатлари билан изоҳланади

Жорий йилнинг 1 январидан 31 январигача бўлган даврда тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,9 фоизга камайди.

Берилган кредитлар ҳажмининг ўсиши фақат Андижон (3,2 баробар), Самарқанд (95,8%) ва Қорақалпоғистон Республикасида (6%) кузатилмоқда. Бошқа барча ҳудудларда кредитлар бериш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткичнинг пасайиши базис даврда (2021 йил январь) жами 1,52 трлн.сўмни ташкил этди, бу эса жорий йилнинг январь ойида кузатилмаган.

Бу даврда 7013 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларнинг энг кўпи Самарқанд (909), Андижон (756), Тошкент (590), Фарғона (572) вилоятларида ва Тошкент (1277) шаҳрида рўйхатга олинган.

Таҳлил қилинаётган даврда Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасида тузилган битимлар ҳажми 47,3%га ўсди. Савдо фаоллигининг сезиларли ўсиши Тошкент (89,4% га), Наманган (71,4%), Хоразм (45,4% га) вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси (50,5%) ва Тошкент (81,7%) шаҳрида кузатилмоқда.

Бу ҳудудларда тузилган битимлар ҳажмининг ўсиши бензин, дизел ёқилғиси, қора металлар, полиэтилен, озуқабоп буғдой, қурилиш материаллари, спиртли ичимликлари ва бошқалар каби товарлар савдосини кўпайтириш орқали таъминланмоқда.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Каромат Нуриллаев

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар