Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индекси февраль ойида 85 пунктга ошди

Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индекси февраль ойида 85 пунктга ошди

Ҳудудлар кесимида Хоразм вилояти энг юқори ўсиш суръатини кўрсатди, банк операциялари сонининг кўпайиши республиканинг барча ҳудудларида қайд этилди. Шу билан бирга, йирик корхоналар сони 286 тага кўпайди ва 3353 тани ташкил этди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2022 йил февраль ойида 1085 бирликни ташкил этиб, январь ойига нисбатан 8,5 фоизга ошди. Шунингдек, ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 33 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2022 йилнинг февраль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 8,5 фоизга ошиб, 1085 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги операциялар сони 16,5 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 2,9 фоизга ошган;
  • товар-хомашё биржасида хомашё сотиб олиш жадаллиги 6,0 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 9,6 фоизга камайган.

Ҳудудлар кесимида Хоразм вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2022 йил февраль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 12 та ҳудудда ўтган ойга (2022 йил январь) нисбатан ўсиш кузатилган. Хоразм (70,4%), Наманган (46,9%), Сурхондарё (46,0%) ва Жиззах (23,7%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).

Шу билан бирга, ушбу индекс 2 та ҳудудда камайган. Хусусан, Тошкент (- 1,9%) ва Андижон (- 0,7%) вилоятларида ўтган ойга нисбатан пасайиш кузатилган.

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2022 йил февраль ойида банклараро тўлов операциялари сони 4 964,6 минг тани ташкил этди ва 2022 йилнинг январь ойига нисбатан 703,6 минг транзакцияга (16,5%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони барча ҳудудларда ошган.

2022 йил февралда республиканинг барча ҳудудларида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Навоий (23,1%), Қашқадарё (19,5%), Самарқанд (19,3%) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (18,7%) кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2022 йилнинг февраль ойида ИФИнинг биржа компоненти 1 0599 бирликни ташкил этди. Бу эса ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 6,0 фоизга ўсганлигини англатиб, битимлар сонининг (9,6%) ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2022 йил февраль ойида 6 273,6 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 14,4 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2022 йил февраль ойида 1 0291 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 2,9 фоизга ошганлигини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ижобий ўзгариб, 9,6 фоизга ошган.

2022 йил февраль ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2022 йилнинг январь ойига (577 914 бирлик) нисбатан 3 861 тага кўпайиб, 581 775 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 286 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 467 096 тадан 470 712 тагача ошган (ўсиш 3 616 та). Фермер хўжаликлари сони 107 751 тадан 107 710 тагача (пасайиш 41 та) камайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 353 тани ташкил этиб, 2022 йилнинг январь ойига нисбатан 286 тага ошган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2022 йил февраль ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,9043 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг январь ойига нисбатан 9,6 фоизга камайган. Жорий йилнинг февраль ойида юридик шахслар томонидан 312 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1085

↑1,1651

↑1,0599

↑1,0291

↓0,9043

Хоразм вилояти

1704

1,1677

2,0000

1,0241

9,0000

Наманган вилояти

1469

1,1358

2,0000

1,0188

1,5714

Сурхондарё вилояти

1460

1,1134

2,0000

1,0250

1,5000

Жиззах вилояти

1237

1,0393

1,4307

1,0255

2,5000

Бухоро вилояти

1151

1,1757

1,1983

1,0202

1,2000

Қашқадарё вилояти

1130

1,1952

1,1438

1,0173

1,0000

Самарқанд вилояти

1127

1,1927

1,0778

1,0425

1,6364

Навоий вилояти

1077

1,2312

1,0203

1,0151

0,5000

Сирдарё вилояти

1067

1,1790

0,9927

1,0330

1,0000

Қорақалпоғистон Республикаси

1056

1,0975

0,9561

1,0437

2,0000

Фарғона вилояти

1049

1,1686

0,9749

1,0366

0,7308

Тошкент шаҳри

1038

1,1870

0,9289

1,0311

0,8136

Андижон вилояти

993

1,0742

0,9454

1,0478

0,2778

Тошкент вилояти

981

1,0745

0,8770

1,0171

1,0000

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1335

↑1,1379

↑1,6355

↑1,0964

↑1,3867

Қорақалпоғистон Республикаси

1583

0,8913

2,0000

1,0491

8,0000

Тошкент шаҳри

1485

1,3268

1,8736

1,0798

1,1118

Сурхондарё вилояти

1468

0,9844

2,0000

1,0623

3,0000

Жиззах вилояти

1326

0,9682

1,5042

1,0704

5,0000

Самарқанд вилояти

1305

0,9978

1,3262

1,1142

6,0000

Тошкент вилояти

1205

0,9239

1,4733

1,0862

1,7619

Наманган вилояти

1196

1,0116

1,3984

1,0707

1,5714

Андижон вилояти

1097

1,0424

1,0523

1,0756

2,5000

Фарғона вилояти

1082

0,9762

1,0958

1,0832

2,1111

Хоразм вилояти

1079

0,9031

0,9617

1,1037

4,5000

Қашқадарё вилояти

983

1,0040

0,8886

1,1204

1,0000

Сирдарё вилояти

959

0,9578

0,9147

1,0380

1,0000

Навоий вилояти

930

0,9764

0,8120

1,0610

1,0000

Бухоро вилояти

911

0,9942

0,7770

1,0196

0,9231

Руслан Абдуллаев, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар