Инфографика: Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан 2021 йил декабрь ойидаги савдо алоқалари

Инфографика: Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан 2021 йил декабрь ойидаги савдо алоқалари

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасида юз берган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.

Марказий Осиё давлатларининг ташқи савдодаги улуши 6,3 млрд долларни ташкил этиб, 15,1 фоизга кўпайди.

2021 йилнинг январь-декабрь ойлари якуни билан Ўзбекистонинг Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 3 910,5 млн. долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 1172,1 млн. долларга, импорт ҳажми эса 2 738,4 млн долларга етди.

Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 952,6 млн. долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 791,1 млн. долларга, импорт ҳажми эса 161,5 млн долларни ташкил этди.

Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси 881,9 млн. долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 191,3 млн. долларга, импорт ҳажми эса 690,6 млн долларга етди.

Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси 604,5 млн. долларни ташкил этиб, экспорт ҳажми 500,9 млн. долларга, импорт ҳажми эса 103,6 млн долларни ташкил этди.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар