Сирдарё вилоятида хизматлар соҳасининг ривожланиш динамикаси (2024 йил январь-сентябрь)

Сирдарё вилоятида хизматлар соҳасининг ривожланиш динамикаси (2024 йил январь-сентябрь)

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари томонидан 2024 йил январь-сентябрь ойларида Сирдарё вилоятида хизматлар соҳаси ривожланиш динамикаси таҳлил қилинди.

2024 йил январь-сентябрь ойларида Сирдарё вилоятида хизматлар ҳажми 7 859,8 млрд. сўмни ташкил этган ва 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 10,1 фоизга ошган.

2024 йил январь-сентябрь ойларида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида хизматлар соҳасининг улуши 32,5 фоизни ташкил этган.

2024 йил январь-сентябрь ойларида хизматлар соҳаси таркибида энг катта улуш яшаш ва овқатланиш (29,3%), савдо (20,9%), молиявий (18,0%) ва транспорт (9,1%) хизматларига тўғри келган. Кейинги ўринларни бошқа хизматлар (6,0%), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (4,2%) ҳамда таълим (2,6%) хизматлари эгаллаган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 2024 йил январь-сентябрь ойларида барча хизмат турларининг динамикасида ўсиш суръатлари кузатилди. Транспорт хизматлари 18,8%, ижара хизматлари 17,9%, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 16,4%, компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш 14%, яшаш ва овқатланиш хизматлари 10,3%, савдо хизматлари 9,9%, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 9,8%, бошқа хизматлар 8,7%, меъморчилик, муҳандислик тадқиқотлари техник синов ва таҳлиллар бўйича хизматлар 8%, молиявий хизматлар 7,4%, шахсий хизматлар (сартарош ва гўзаллик салони хизматлари) 5,1%, соғлиқни сақлаш 4,3%, таълим хизматлари 2,3%га ошган.

2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 42,6% Гулистон шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Ҳудудда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмидаги энг катта улушлар бўйича кейинги ўринлар Сирдарё (14,1%), Боёвут (8,6%) туманлари ва Янгиер шаҳри (7,4%) ҳиссасига, энг кичик улушлар эса Ширин (1,4%), Оқолтин (3,8%) ва Сардоба (4,0%) туманларига тўғри келган.

2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида хизматлар соҳасида энг юқори ўсиш суръатлари Янгиер ш. (118,6%), Ширин ш. (114,4%) ва Сирдарё (111,9%) туманида кузатилган.

Элёр Пулатов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жиззах филиали бош илмий ходими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар