Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари томонидан 2024 йил январь-сентябрь ойларида Жиззах вилоятида хизматлар соҳаси ривожланиш динамикаси таҳлил қилинди.
2024 йил январь-сентябрь ойларида Жиззах вилоятида хизматлар ҳажми 13 719,2 млрд. сўмни ташкил этган ва 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 13,2%га ошган.
2024 йил январь-сентябрь ойларида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида хизматлар соҳасининг улуши 36%ни ташкил этган.
2024 йил январь-сентябрь ойларида хизматлар соҳаси таркибида энг катта улуш яшаш ва овқатланиш (27,4%), савдо (26,5%), молиявий (15,2%) ва транспорт (9,8%) хизматларига тўғри келган. Кейинги ўринларни бошқа хизматлар (5,6%), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (3%) ҳамда таълим (2,8%) хизматлари эгаллаган.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 2024 йил январь-сентябрь ойларида барча хизмат турларининг динамикасида ўсиш суръатлари кузатилди. Жумладан, савдо хизматлари 28,5%, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 20,9%, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 16,7%, транспорт хизматлари 13,1%, яшаш ва овқатланиш хизматлари 11,4%, компьютерлар, уй жиҳозлари, шахсий буюмларни таъмирлаш хизматлари 9,2%, шахсий хизматлар (сартарош ва гўзаллик салони хизматлари) 6,5%, соғлиқни сақлаш 5,9%, бошқа хизматлар 5,8%, ижара хизматлари 5,2%, меъморчилик, муҳандислик тадқиқотлари, техник синов ва таҳлиллар бўйича хизматлар 3,9%, таълим 1,6%, молиявий хизматлар 1,5% га ошган.
2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 47,7% Жиззах шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Ҳудудда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмидаги энг катта улушлар бўйича кейинги ўринлар Ш.Рашидов (11,2%), Ғаллаорол (8,4%) ва Зомин (7,3%) туманлари ҳиссасига тўғри келган.
Шу билан бирга, ҳудудда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмида Янгиобод (0,6%), Зафаробод (1,5%) ва Арнасой (1,6%) туманларининг ўрни жуда кам.
2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида хизматлар соҳасида энг юқори ўсиш суръатлари Ғаллаорол тумани (126,8%) ва Жиззах шаҳрида (116,9%) ҳамда Зомин (112,6%) туманлари ҳамда кузатилган.
Элёр Пулатов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали бош илмий ходими
Изоҳ қолдириш