2024 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ўсишда давом этди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 6,5 фоизга (2023 йилда 6,3 фоизга) ўсди, бу Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг декабрь ойидаги прогнозига тўлиқ мос келади.
Кўриб чиқилаётган даврда Ўзбекистонда нархларнинг ўртача ўсиши кузатилди. Шундай қилиб, истеъмол нархлари индекси 2024 йил якуни бўйича 9,8%га (2023 йилда 8,8%га) ошди.
Инвестиция
Инвестицияларни жалб қилишда соҳасида ижобий динамика кузатилди. Кўриб чиқилаётган даврда асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 27,6%га ўсди. Асосий тушум марказлаштирилмаган инвестициялар бўйича 32,8%га кузатилди. Шу билан бирга, бюджет маблағлари ҳисобидан инвестицияларнинг 9,7%га камайганини таъкидлаш жоиз, бу хусусий инвестицияларнинг роли ошганидан далолат беради.
2024 йилда асосий капиталга йўналтирилган инвестицияларнинг умумий ҳажмида марказлаштирилган инвестицияларнинг улуши 10,5%гача (2023 йилдаги 14,0%дан) камайди, марказлаштирилмаган инвестициялар эса мос равишда 89,5%гача ўсди.
Иқтисодиёт тармоқлари динамикаси
Иқтисодиётнинг нефть-газ қазиб чиқариш ва фармацевтика соҳасидан ташқари барча асосий тармоқларида ишлаб чиқариш ҳажми кўпайган. Ишлаб чиқариш саноати, хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳаси энг жадал ривожланди. Тўқимачилик, электротехника, металлургия, озиқ-овқат ва автомобилсозлик каби соҳалар ўсишнинг асосий драйверлари бўлди.
Қишлоқ хўжалиги ўсиш суръати 3,1%ни (2023 йилда 4,1%) ташкил этиб, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминловчи муҳим тармоқ бўлиб қолмоқда.
Саноат ишлаб чиқариши 6,8%гача (2023 йилда – 6,3%) ўсиши билан юқори динамикани кўрсатди.
Ушбу ўсишнинг асосий драйвери қайта ишлаш саноати бўлиб, у ишлаб чиқариш динамикаси ва сезиларли ўсишини кўрсатди, шу жумладан электротехника 16,3% (2023 йилда +3,1%), тўқимачилик – 10,7% (+7,9%), металлургия – 6,4% (+5,0%), озиқ-овқат – 3,2% (+6,8%), автомобилсозлик – 8,8% (+16,8%), қурилиш материаллари – 7,5% (+11,5%), кимё – 3,4% (пасайиш -3,3%), мебель – 25,2% (+0,2%) саноати ўсди.
Фармацевтика саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 7,5%га, чарм-пойабзал саноатида 0,6%га пасайиши кузатилди.
Электр таъминоти соҳасида ишлаб чиқариш ҳажми 5,3%га (2023 йилда 9,5%) ўсди.
Нефть-газ қазиб чиқариш саноатида ишлаб чиқариш ҳажми 1,4%га (2023 йилда ўсиш 4,7%).
Сув таъминоти, канализация ва чиқиндиларни утилизация қилиш соҳасида ўсиш 5,5%ни (2023 йилда 3,2%) ташкил этди.
Қурилиш саноатида ўсиш суръати 8,8%ни (2023 йилда 7,0%) ташкил этди
Хизмат кўрсатиш соҳаси иқтисодиётнинг бошқа тармоқларига нисбатан тезроқ ўсиш динамикасини намойиш этди. Кўрсатилаётган бозор хизматлари ҳажми 12,9%га ошди.
Хизмат кўрсатиш соҳасининг кичик тармоқлари бўйича энг катта ҳиссани молия сектори – 20,6%, турар жой ва умумий овқатланиш хизматлари – 10,6%, савдо – 11,8%, алоқа ва ахборотлаштириш соҳаси – 25,8%ни ташкил этди.
Чакана товар айланмаси 9,9% га ошди.
Транспорт хизматлари ҳажми 11,8%га, шу жумладан автотранспорт воситалари 8,4%га ошди.
Ташқи савдо
Ўтган йилга нисбатан ташқи савдо ҳажмининг ўсиш динамикаси бироз пасайди. 2024 йил якунига кўра ташқи савдо айланмаси 3,8%га ўсиб, 66 млрд долларни ташкил этди, экспорт 8,4%га, импорт 0,8%га ўсди.
Маҳсулот турлари бўйича ёқилғи-мойлаш материаллари экспорти 39,8%, хизматлар – 27,7%, кимё маҳсулотлари – 29,1%, озиқ-овқат маҳсулотлари – 22,4%, саноат маҳсулотлари – 3,7% ўсди, машина ва транспорт ускуналари экспорти – 7,9%, турли тайёр маҳсулотлар – 7,5%га камайди.
Шу билан бирга, ёқилғи-мойлаш материаллари импорти 50,1%, хизматлар – 21,5%, озиқ-овқат маҳсулотлари – 5,7%, ноозиқ-овқат хом ашёси – 6,3%га ошди, аммо машина ва транспорт ускуналари тоифасида 9,7%, саноат товарлари – 4,2% ва кимёвий маҳсулотлар – 3,6%га камайди.
Умуман олганда, тақдим этилган маълумотлар шуни кўрсатадики, 2024 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсишни кўрсатди, бу мамлакатда амалга оширилаётган таркибий ислоҳотларнинг натижаси ва мамлакатнинг салмоқли иқтисодий салоҳиятидан далолат беради.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Изоҳ қолдириш