Маълумотларга кўра, сентябрь ойида енгил автомобиллар савдоси 84,6 минг донани ташкил этиб, август ойига нисбатан 6,4%га камайган.
Энг катта пасайиш Сурхондарё ва Навоий вилоятларида, шунингдек, Тошкент шаҳрида қайд этилди.
Шу билан бирга, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида савдо ҳажмларининг ўсиши кузатилди.
Бирламчи автомобиль бозоридаги ҳолат
Сентябрь ойида янги енгил автомобиллар сегментида фаолликнинг мавсумий тушиши кузатилиб, савдо ҳажми 15,2%га камайиб, 31,9 минг донани ташкил этди.
Ушбу сегментда маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар устуворликни сақлаб қолди — уларнинг сотуви 27,4 минг донани ташкил этиб, авввалги ойга нисбатан 16,1%га камайди.
Хорижда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдоси 4,5 минг донани ташкил этиб, август ойига нисбатан 8,9%га камайди.
Иккилламчи автомобил бозори барқарорликни сақлаб қолди
Сентябрь ойида иккилламчи енгил автомобиллар бозорида 52,6 минг дона машина сотилган бўлиб, бу ўтган ойга нисбатан атиги 0,1%га камдир.
Электромобиллар сегменти
Сентябр ойида 7,8 минг дона электромобил сотилиб, бу август ойига нисбатан 21,6 фоизга кўпдир ва рекорд даражадаги кўрсаткич ҳисобланади.
Жорий йилнинг 3-чорагида сотилган енгил электромобиллар сони 20,7 минг донани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 баробарга ўсган.
Энг юқори ўсиш Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида кузатилди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Изоҳ қолдириш