У.М. Халикулов Олмалиқ давлат техника институти ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

У.М. Халикулов Олмалиқ давлат техника институти ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

У.М. Халикулов техника фанлари доктори, доцент бўлиб, ўз соҳасида кўп йиллик илмий-педагогик ва ташкилий раҳбарлик тажрибасига эга.

Тайинлангунга қадар у Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСИС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиалида директор ўринбосари — ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида самарали фаолият юритиб келган.

Ушбу тайинлов Олмалиқ давлат техника институтининг таълим сифатини янада ошириш, илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш йўлида муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар