Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси сезиларли даражада ортмоқда

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси сезиларли даражада ортмоқда

График №1

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2025 йилнинг сентябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 16,2 фоизга ортиб, 1162 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидаги операциялар сони бўйича компонент 2,3фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 38 фоизга ортган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,3 фоизга камайган;
  • товар белгилари бўйича компонент 13,8 фоизга ортган.

Ҳудудлар кесимида Андижон вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2025 йил сентябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган. Жумладан, Андижон (44,6 %), Хоразм (42,9 %), Жиззах (41,8 %) ва Тошкент вилоятларида (41,3 %) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (график №2).

График №2

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2025 йил сентябрь ойида банклараро тўлов операциялари сони 6 184,6 минг тани ташкил этди ва 2025 йилнинг август ойига нисбатан 139,5 минг транзаксияга (2,3%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони 9 та ҳудудда ортган.

2025 йил сентябрь ойида республиканинг 9 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, Андижон (19,7 %), Хоразм (9,4 %), Навоий (4,7 %) ва Самарқанд (2,6%) вилоятида ўсиш кузатилган.

Бу кўрсаткич, Сирдарё (-15,6 %), Сурхондарё (-9,2 %) ва Қашқадарё (2,1%) вилоятларида сезиларли камайган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2025 йилнинг сентябрь ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,3803 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 38 фоизга ортганини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 8,0 фоизга ва тузилган битимлар сони 68,1 фоизга ортганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2025 йил сентябрь ойида 6 563,4 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 1,1 фоизга камайган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2025 йил сентябрь ойида 0,9873 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,3 фоизга камайган. Бунда:

2025 йил сентябрь ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга (490 622 бирлик) нисбатан 8 413 бирликка камайиб, 482 209 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони эса 12 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 395 603 тадан 390 315 тага камайган (-5288 та). Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 91 025 тадан 87 888 тагача (-3137 та) камайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 4 006 тани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 12 тага ортган.

БРЕНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2025 йил сентябрь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича индекс 1,1382 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 13,8 фоизга ортган. 2025 йилнинг сентябрь ойида юридик шахслар томонидан 453 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1162

↑1,0231

↑1,3803

↓0,9873

↑1,1382

Андижон вилояти

↑1446

↑1,1968

↑1,9504

↓0,9845

↑1,0000

Хоразм вилояти

↑1429

↑1,0943

↑2,0000

↓0,9905

↓0,9231

Жиззах вилояти

↑1418

↑1,0071

↑2,0000

↓0,9799

↑1,6667

Тошкент вилояти

↑1413

↑1,0081

↑2,0000

↓0,9922

↑1,3846

Самарқанд вилояти

↑1406

↑1,0261

↑2,0000

↓0,9771

↑1,0606

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1401

↓0,9872

↑2,0000

↑1,0069

↑1,1429

Наманган вилояти

↑1399

↑1,0215

↑2,0000

↓0,9943

↓0,7500

Фарғона вилояти

↑1389

↑1,0009

↑2,0000

↓0,9812

↓0,7500

Бухоро вилояти

↑1381

↓0,9816

↑2,0000

↓0,9975

↓0,6000

Сурхондарё вилояти

↑1362

↓0,9078

↑2,0000

↓0,9746

↑1,0000

Сирдарё вилояти

↑1325

↓0,8444

↑2,0000

↓0,9740

↓0,5000

Қашқадарё вилояти

↑1254

↓0,9792

↑1,7304

↓0,9770

↓0,1333

Тошкент шаҳри

↑1175

↑1,0156

↑1,3941

↑1,0044

↑1,3744

Навоий вилояти

↑1110

↑1,0474

↑1,2379

↓0,9934

↑1,0000

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1185

↑1,1026

↑1,3764

↑1,0079

↓0,8813

Андижон вилояти

↑1499

↑1,7594

↑1,5757

↓0,9540

↑1,4444

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1466

↑1,0897

↑2,0000

↑1,0197

↑2,0000

Сирдарё вилояти

↑1459

↑1,1256

↑2,0000

↑1,0129

↑1,4000

Қашқадарё вилояти

↑1448

↑1,1873

↑2,0000

↓0,9890

↓0,5000

Самарқанд вилояти

↑1439

↑1,0989

↑2,0000

↓0,9987

↑1,1667

Наманган вилояти

↑1410

↑1,0685

↑2,0000

↓0,9930

↓0,6000

Тошкент вилояти

↑1406

↑1,0276

↑1,9440

↓1,0608

↑1,1739

Навоий вилояти

↑1195

↑1,0668

↑1,4445

↓0,9258

↑1,3333

Жиззах вилояти

↑1127

↑1,0197

↑1,3373

↓0,9928

↓0,5556

Бухоро вилояти

↑1122

↑1,1595

↑1,2372

↓0,9184

↓0,6429

Тошкент шаҳри

↑1095

↑1,0827

↑1,1269

↑1,0957

↓0,8097

Фарғона вилояти

↑1086

↓0,8861

↑1,3375

↓0,9564

↑1,0000

Хоразм вилояти

↑1065

↑1,0382

↑1,1681

↓0,9573

↓0,8000

Сурхондарё вилояти

↓966

↓0,9534

↑1,0029

↓0,9158

↑1,0000

Исломбек Сапарматов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар