Марказий банк валюта курсларини эълон қилди
Марказий банк 10 августдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Жорий ҳафтада доллар, евро кўтарилди.
Марказий банк берган хабарга кўра, 10 августдан 1 АҚШ долларининг расмий курси 21,85 сўмга кўтарилиб, 10 231,71 сўмни ташкил қилди. Евро 38 сўмга кўтарилиб, 12 059,09 сўм бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 4 августдан 1 АҚШ долларининг расмий курси 2,17 сўмга кўтарилиб, 10 209,86 сўмни ташкил қилди. Евро 125,05 сўмга кўтарилиб, 12 021,09 сўм бўлди.
Изоҳ қолдириш