Ташкилотлар ва жамғармалар учун ягона меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини татбиқ этилади

Ташкилотлар ва жамғармалар учун ягона меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини татбиқ этилади

“Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар харажатлари мақбуллаштирилади. 2020 йил II чораги учун режалаштирилган айрим харажатлар 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказилади.

Давлат ҳокимияти органлари, суд ва прокуратура органлари, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари харажатлари қисқартирилади ва иқтисод қилинган маблағлар республика бюджетига йўналтирилади (меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш харажатлари бундан мустасно).

Вазирлик, идоралар ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг жорий йил 1 августига қадар бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш, қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатлари тўхтатилади, молиялаштириш бошланган чора-тадбирлар бундан мустасно.

Устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши бўлган корхоналар ва ташкилотларда 2019 йил учун олинган ва 2020 йилда олинадиган соф фойда бўйича давлат улушига ҳисобланган дивидендлар тўлиғича Давлат бюджетига ўтказилади.

Олий Мажлис палаталари, суд ва прокуратура органлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, барча вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий органлари, уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар ва жамғармалар учун ягона меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини татбиқ этиш бўйича Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар