Тошкент шаҳрида 5 августдан бошлаб транспорт воситаларининг ойналарини қорайтириш жараёни бошланган.
ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент шаҳрида 5 августдан бошлаб транспорт воситаларининг ойналарини қорайтириш ва тусини ўзгартириш бўйича белгиланган тартибда рухсатнома бериш жараёни бошланган.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимларининг қуйидаги:
- Миробод тумани, Бешкент кўчаси, 45-уйда жойлашган (Файзобод) манзилида (Шайхонтоҳур, Миробод ва Бектемир туманларига хизмат кўрсатувчи);
- Юнусобод тумани, О.Зокиров кўчаси, 2-уйда жойлашган манзилда (Олмазор ва Юнусобод туманларига хизмат кўрсатувчи);
- Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 118А-уйда жойлашган манзилда (Учтепа ва Чилонзор туманларига хизмат кўрсатувчи);
- Миробод тумани, Водил кўчаси 53-уйда жойлашган (Миробод ва Мирзо Улуғбек туманларига хизмат кўрсатувчи) манзилларида транспорт воситаларининг ойналарини қорайтириш ва тусини ўзгартириш бўйича белгиланган тартибда рухсатнома бериш жараёни амалга оширилмоқда.
«Ҳурматли шаҳримиз фуқаролари, юқоридаги манзилларга фуқаролик паспортининг асли ва транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасининг асли билан карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда мурожаат қилишингиз мумкин», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш