Ҳар бир шаҳар ва туман марказида камида 2 тадан «яшил майдон» ва жамоат парклари ташкил этилади.
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
«Республикадаги 300 га яқин истироҳат боғи турли вазирлик ва идораларга қарашли бўлиб, уларнинг аксарияти қаровсиз, десак бу ҳам ҳақиқат», — деди давлатимиз раҳбари.
Вилоят ҳокимларига йил якунига қадар истироҳат боғларида аҳоли учун «сокин ҳудуд»ларни ташкил этиш топширилди.
Бунда, мазкур боғларнинг камида 60-70 фоизи «яшил ҳудуд» бўлиши керак ва ушбу ҳудудларда бино-иншоотлар қурилишига рухсат берилмайди.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 1 тадан сайилгоҳ (жами — 12 та), «яшил майдон» ва аллея (жами — 25 километр), кўп қаватли уйлар жойлашган маҳаллаларнинг ҳар бирида «яшил майдон»лар ташкил этилади.
Шунингдек, пойтахтнинг 60 километр канал бўйлари, 250 километр пиёда йўлаклари атрофига манзарали дарахтлар экиш бўйича топшириқ берилди.
Изоҳ қолдириш