Жорий йилнинг 29–30 сентябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон Иқтисодий Форуми бўлиб ўтади.
Мазкур Форум Ўзбекистонда ислоҳотларнинг янги босқичида илк бор ўтказилиши ҳамда кун тартибида белгиланган масалаларни муҳокама қилиш учун Халқаро молия институтлари вакилларини, дунёнинг таниқли компания ва ташкилотларини ўзида мужассамлаштириши билан алоҳида аҳамият касб этади.
Форумда халқаро молиявий институтлар, хорижий ҳукуматлар, йирик банклар ва инвесторлар, консалтинг ва аудит фирмалардан иборат юздан ортиқ ташкилотларнинг уч юздан ортиқ юқори мартабали вакиллари иштирок этмоқдалар. Жумладан:
Нуфузли меҳмонлардан:
- Жаҳон банки Вице-президенти – Анна Бьерде;
- Осиё тараққиёт банки Вице-президенти – Шиксин Чен;
- “Goldman Sachs Asset Management” кенгаши собиқ раиси – Жэймс О’Нил;
- “Rothschild&Co” вице-президенти, кузатув кенгаш раиси – Эрик де Ротшильд;
Хорижий ҳукумат вакилларидан:
- МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби – Сергей Лебедев;
- Тожикистон Республикаси Молия вазири – Файзиддин Қаҳҳорзода;
- Россия Федерацияси Федерал солиқ хизмати раҳбари – Даниил Егоров;
- Россия Федерацияси Иқтисодий тараққиёт вазири ўринбосари – Дмитрий Вольвач;
- БАА Статистика ва рақобатбардошлик қўмитаси раиси – Ҳанан Аҳли;
- Озарбайжон Республикаси Иқтисодиёт вазири ўринбосари – Сахиб Алекперов;
- Беларусь Республикаси Иқтисодиёт вазири ўринбосари – Дмитрий Ярошевич.
Инвесторлар, йирик банклар, консалтинг ва аудит фирмалари:
- Инвесторлар: “Veolia”, “OTP Bank”, “Coca Cola Icecek”, “TBC Bank”, “Total Eren”, “Acwa Power”, “Masdar”, “EdF”, Совкомбанк, Экспобанк;
- Йирик банклар: “Rothschilds”, “Lazard”, “JP Morgan”, “Citi”, “SocGen”, “Raiffeisen Bank”, “Deutsche Bank”, “Mizuho”, “Natixis”, Газпромбанк, ВТБ;
- Консалтинг ва аудит фирмалари: “McKinsey”, “BCG”, Big 4 аудиторлар.
Бугунги Форумда 1300 дан зиёд маҳаллий ва хорижий иқтисодчилар, ҳамкор давлатлар вакиллари, халқаро молия институтларининг қизиқиш билдириб рўйхатдан ўтгани юртимизда кенг миқёсда олиб борилаётган иқтисодий ўзгаришларнинг жаҳон ҳамжамияти назарида эканидан далолат беради.
Икки кун давом этадиган Халқаро Форум ялпи йиғилиш билан бошланиб, юқоридаги нуфузли меҳмонлар иштирокида иқтисодий ислоҳотларнинг сарҳисоби муҳокама қилинди. Мазкур Форумнинг икки кунлик дастуридан жами ўн тўртта секция жой олган бўлиб, унда давлат корхоналари ва банклар трансформацияси, хусусийлаштириш, капитал бозорини ривожлантириш, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ҳамда минтақавий иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари каби мавзулар қамраб олинган.
Шунингдек, нуфузли “Financial Times” нашри билан “Рақобатбардошликни ошириш учун иқтисодиётни эркинлаштириш” мавзусида панел муҳокамаси бўлиб ўтади ва “Financial Times” нашрининг онлайн платформалари орқали жонли эфирга узатилади.
Мазкур тадбирни “Financial Times” нашрининг “fDi Intelligence” муҳаррири Якопо Деттони олиб бориб, унда Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан бирга ЕТТБнинг собиқ президенти Сума Чакрабарти, Халқаро молия корпорацияси Вице-президенти Ҳела Шейхруху, Аделаида университети профессори Ричард Помфрет ҳамда Узавтомоторс бош директори Бо Андерсен иштирок этади.
Қайсидир маънода Ўзбекистон халқаро ташкилотлар, компаниялар ва бошқа хорижий ҳамкорлар учун ислоҳотларни амалга ошириш, глобал ташаббус ва ғояларни муҳокама қилиш ва амалга ошириш бўйича “чорраҳа”га айланди.
Қисқа вақт бўлишига қарамай сўнгги беш ой давомида Жаҳон банки Вице Президенти Анна Бьерденинг икки маротаба, Осиё Тараққиёт банки Вице президенти, Ротшильд компанияси Вице президенти ва бошқа кўплаб халқаро молия институтлари, инвестиция банклари, халқаро консалтинг компаниялари ва ҳамкор давлатларнинг юқори мартабали вакилларининг иштироки бунинг яққол исботи бўлиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, Форум давомида иқтисодий ислоҳотлар натижалари бўлган элликдан ортиқ муҳим шартномалар ва келишув ҳужжатлари тантанали равишда имзоланиши кўзда тутилган.
Форумнинг иккинчи кунида бир қатор келишув ва меморандумлар имзоланиши кутилмоқда. Форумнинг ёпилиш маросими икки кунлик муҳокамалар натижасида халқаро ва миллий экспертларнинг келгуси иқтисодий ислоҳотлар бўйича фикрлари умумлаштирилади.
Юқори даражали халқаро ва маҳаллий иқтисодчи-молиячилар, халқаро консалтинг ҳамда нуфузли банклар дунё бўйича бизнес-молия етакчиси “Financial Times”да илк бор онлайн-виртуал тарзда Ўзбекистон Ҳукумати билан олиб борилган суҳбатда “Янги Ўзбекистон – янги имкониятлар” дунё бўйича очиқланиб бориши ва Президент Шавкат Миромонович томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг тан олинган янги ғоялар учун кенг шароитлар яратиб борилиши барча учун янги замин яратилганлигининг исботидир.
Мамлакатда илк бор ўтказилаётган Ўзбекистон Иқтисодий форуми – Янги Ўзбекистоннинг янги даврида яшаётганидан далолатдир.
Изоҳ қолдириш