Германия, Буюк Британия, Италия, Миср ва бошқа давлатлардан келганлар карантинга жойлаштирилади

Германия, Буюк Британия, Италия, Миср ва бошқа давлатлардан келганлар карантинга жойлаштирилади

Махсус комиссия қарорига кўра, айрим хориж давлатларидан Ўзбекистон ҳудудига кириб келган йўловчилар мажбурий карантинга олинади, дея хабар берди ССВ.

Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва Ўзбекистон ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги «омикрон» штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиб ва чекловлар белгиланди.

Эндиликда хорижий давлатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчилар:

  • мамлакатга ташриф буюришидан камида 72 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотномага эга бўлишлари лозим;
  • коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумоти мавжуд бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топширишлари шарт.

Республика махсус комиссия қарорига кўра, Австралия, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Исроил, Италия, Нидерландия, Чехия ва Миср давлатлари ҳудудидан Ўзбекистон ҳудудига кириб келувчи йўловчилар юқоридаги талаблар бажарилгандан сўнг мамлакат ҳудудига кириб келган кундан эътиборан ўн кун давомида мажбурий уй карантини ёки ўз ҳисобларидан меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар