Чангли ҳаводан ҳимояланиш учун шифокорлардан ўнта муҳим тавсия

Чангли ҳаводан ҳимояланиш учун шифокорлардан ўнта муҳим тавсия

4 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудига Урал минтақаларидан совуқ ҳаво кириб келди. Совуқ фронт зонасида шамолнинг тезлиги 12−15 м/с гача, Бухоро, Навоий, Жиззах вилоятларида айрим жойларда 20−25 м/с гача кучайиши кузатилди. Шамол эсиши таъсирида юқори қуриган тупроқ қатлами кўтарилиб, республиканинг бир қатор ҳудудларида кўришнинг 100−200 м гача ёмонлашиши билан чанг-қумли туман таъсирини юзага келтирди.

ССВ ахборот хизмати қуйидаги тавсияларни тақдим қилди:

- Хона ёки иншоотларнинг пол ва токчалари, улар ичидаги буюм ҳамда ашёларни нам латта билан тозалаб туринг. Уй ёки бино ичига, атрофига сув солинган идишлар қўйиш чанг даражасини пасайтиришга хизмат қилади. Қолаверса, нам сочиқларни осиб қўйинг. Бундай вазиятда кондиционер ва ҳавони тозалаш тизимлари ҳам асқатади.

- Деразаларни ёпиқ ҳолда сақланг. Айниқса кечаси ва эрта тонгда эшик ва ойналарни зичлаб ёпинг!

- Кўпроқ сув ичинг!

- Очиқ ҳавода ҳаракат қилишни чекланг!

- Тез-тез душ қабул қилинг! Айниқса, ташқаридан уйга киргач, бу жараён нафас олишингизни енгиллаштиради.

- Оғиз ва бурун бўшлиғини тузли эритма билан ювиб ташланг!

- Нафас олиш тизими касалликларига чалинганлар тиббий ниқобдан фойдалашлари ва уларни ҳар 2 соатда алмаштиришлари зарур!

- Кўзларни ювиш тавсия этилади. Айниқса, линзадан фойдаланувчилар учун бу жуда муҳим.

- Тутунга тўла хоналарда чекиш хавфли. Чунки ифлосланган об-ҳаво ҳисобига саломатлигимизга етадиган зиён бир неча баробар ошиб кетади.

Aгар Сизда нафас қисиши, бурун битиши, аксириш, бурун оқиши, кўзларда қичишиш ва қизариш, томоқда кучли қичишиш, қичишиш билан кузатиладиган йўтал белгилари юзага келса, тезда шифокор билан маслаҳатлашинг.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар