Жума намозларини фақат очиқ саҳналарда адо этилишига оид чеклов бекор қилинди
Республика махсус комиссиясининг 2021 йилнинг 24 сентябрдан бошлаб жума намозларини фақат очиқ саҳналарда адо этилишига оид чекловни бекор қилиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
Жума намози ва бошқа намозларни масжидларнинг фақат очиқ саҳналарида адо этилишига оид чеклов бекор қилинди.
ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, Республика махсус комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 сентябрдан эътиборан жума намози ва бошқа намозларни масжидларнинг фақат очиқ саҳналарида адо этилишига оид чекловни бекор қилиш тўғрисидаги таклифи кўриб чиқилди ҳамда маъқулланди.
Изоҳ қолдириш