Апрель-май ойларида мамлакатда 1 млн сўмгача иш ҳақи оладиганлар сони кўпайган 41,6 фоиздан 42,6 фоизга кўпайган.
Молия вазирлиги мамлакатнинг 2020 йил биринчи ярим йиллик якунларига бағишлан Давлат бюджети даромадлари шарҳида маълум қилишича, 4,16 миллион киши иш ҳақи бўйича солиқ тўлаган бўлиб, февраль ойидаги рақамларга нисбатан 2,1 фоизга, яъни 87559 кишига кам демакдир. Мазкур кўрсаткич I чоракка нисбатан қуйидаги асосий омиллар туфайли камайгани айтилди:
- апрель ойида иқтисодий фаолликнинг пасайиши натижасида хусусий секторда меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг камайиши. Бу камайиш карантин бўйича қатъий чекловлар қабул қилинган даврда, ходимларга, шу жумладан бюджет ташкилотларида таътил тўловларини бериш орқали қисман қопланди;
- 2020 йилда ходимга тўланадиган ва солиққа тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси МҲТЭКМнинг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилиши.
Апрель-май ойларида мамлакатда 1 млн сўмгача иш ҳақи оладиганлар сони кўпайган — 1,67 млндан 1,77 млнгача (41,6 фоиздан 42,6 фоизгача).
Шу билан бир қаторда, 5,5 млн сўм ва ундан юқори иш ҳақи оладиган фуқаролар сони ҳам ошган — 239,5 минг киши (январь-март ойларида 184,8 минг эди).
Қолган тоифадагиларнинг иш ҳақи даражаси динамикаси пасайган:
- 1 млн киши — 1 млн сўмдан 2 млн сўмгача иш ҳақи олади (январь-март ойларида 1,1 млн эди);
- 888 мингга яқин киши — 2 млн сўмдан 4 млн сўмгача иш ҳақи олади (январь-март ойларида 911 минг эди);
- 194,8 минг киши — 4 млн сўмдан 5,5 млн сўмгача иш ҳақи олади (январь-март ойларида 198 минг эди).
Изоҳ қолдириш