2023 йил январь-март ҳолатига кўра Сирдарё вилояти тармоқлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти 7 598,0 минг сўм, Ахборот ва алоқа 6 781,4 минг сўм, Ташиш ва сақлаш 4 323,0 минг сўм ва Саноат 3 666,6 минг сўмни ташкил этиб, паст кўрсаткичлар Қурилиш 2 391,7 минг сўм, Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси 2 732,7 минг сўм, Таълим 2 882,4 минг сўмни ташкил этди.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи – ахборот ва алоқа соҳасига тўғри келиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш даражаси 189,6%ни ташкил этди.
Қурилиш соҳаси 175,5%, банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти 125,5%, савдо 120,9%, саноат 113,5%, таълим 115,4%га ўсганлигини ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш 111,4%га камайганлигини кўриш мумкин.
Саноатнинг асосий тармоқлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш (7 156,2 минг сўм), ишлаб чиқариш саноати (1 934,1), сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноати (1 929,4)да кузатилди.
Саноат иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Ширин шаҳри (8 431,7 минг сўм), энг паст кўрсаткичи Гулистон туманида (1 109,5) кузатилди.
Қурилиш фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Мирзаобод (3 215,3 минг сўм), энг паст кўрсаткичи Ширин шаҳри (1 709,6)да қайд этилди.
Савдо фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Гулистон туманида (5 700,0 минг сўм), энг паст кўрсаткичи Мирзаобод туманида (1 000,0) қайд этилди.
Ташиш ва сақлаш иқтисодий фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Гулистон шаҳри (5 006,4)да кузатилди.
Ахборот ва алоқа фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Гулистон шаҳри (6 817,6 минг сўм), энг паст кўрсаткичи Ховос туманида (1 200,0) қайд этилди.
Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолият тури бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Ширин шаҳри (9 963,7), Боёвут (8 237,5) ҳамда Гулистон шаҳрида (8 009,5), энг паст кўрсаткичи Мирзаобод (5 967,9), Гулистон (5 879,1), Янгиер шаҳри (5 225,6) кузатилди.
Таълим соҳаси бўйича бир қатор туманларда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг вилоят ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткичи Гулистон шаҳри (3 769,2 минг сўм), Сайхунобод (2 925,8), Ховос (2 908,3) туманларида кузатилди.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳаси бўйича бир қатор туманларда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг вилоят ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткичи Сирдарё (3 334,8 минг сўм)да кузатилди. Шу билан бир қаторда, вилоятнинг баъзи туман ва шаҳарларида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи кўрсаткичи паст бўлди. Сардоба (2 397,0 минг сўм), Оқолтин (2 132,1) ҳамда Ширин шаҳри (2 106,9)да қайд этилди.
Изоҳ қолдириш