2023 йилнинг 1-октябрь ҳолатига кичик корхона ва микрофирмалар сони 24 559 тани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 13 988 тага ёки 36,3% камайган. 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида 3 272 та янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,9% кам.
Андижон вилоятининг 2023 йилнинг январь-сентябрь ҳолатига кўра ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида кичик тадбиркорлик субъектларининг улуши 43,7% ташкил қилган ва 2022 йилнинг тегишли даврига нисбатан 0,8 пунктга камайган. Ушбу даврда кичик тадбиркорликнинг энг юқори улушлари қишлоқ хўжалигида 96,1%ни, йўловчи ташишда 92,9%ни, савдода 82,8%ни ва қурилишда 76,6%ни ташкил этди.
Кичик тадбиркорлик субъектларининг сони ҳар 1000 аҳолига 7,3 бирликни ташкил этиб бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 4,4 бирликка камайган. 2023 йилнинг 1-октябрь ҳолатига кўра кичик тадбиркорлик субектларининг сони ҳар 1000 аҳолига ҳудудлар бўйича энг юқори кўрсаткич Андижон шаҳрида 13,9 бирлик, Хўжаобод туманида 10,3 бирлик, Бўстон туманида 10,3 бирлик ва Хонобод шаҳрида 9,8 бирликни ташкил этади.
2023 йил январь-сентябрь ойлари якунлари бўйича янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп янги субъектлар савдо соҳасида (42%), саноат соҳасида (20%), қурилиш соҳасида (8%) ва қишлоқ хўжалигида (7%) ташкил этилган.
Изоҳ қолдириш