2024 йил январ-сентябрь ойларида Сирдарё вилоятида кичик бизнес субъектлари фаолияти таҳлил қилинди

2024 йил январ-сентябрь ойларида Сирдарё вилоятида кичик бизнес субъектлари фаолияти таҳлил қилинди

2024 йил январ-сентябрь ойлари давомида ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 67,2% (2023 йил январ-сентябрида 65,5%) кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилди.

2024 йилнинг январ-сентябрь ойларида кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари томонидан:

- саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 5 421,5 млрд. сўмни (жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг 38,0%и) ташкил қилди;

Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан энг кўп саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми Сирдарё (1 305,2 млрд. сўм) ва Янгиер шаҳар (809,7 млрд. сўм), Боёвут тумани (753,1 млрд. сўм), Гулистон шаҳар (584,3 млрд. сўм), Сайҳунобод (290,7 млрд. сўм) ҳиссасига, энг кам – Ширин шаҳри (23,6 млрд. сўм) ҳиссасига тўғри келди.

- 2 674,7 млрд. сўмлик қурилиш ишлари (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 84,5%и) бажарилди ва ўсиш суръати 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 107,7%ни ташкил этди;

Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми Гулистон шаҳар (669,8 млрд. сўм), Мирзаобод (397,0 млрд. сўм), Сирдарё (299,3 млрд. сўм), Янгиер шаҳри (217,4 млрд. сўм) , Сардоба (113,9 млрд. сўм), Гулистон (95,8 млрд. сўм), Ховос (67,9 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

- кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 6 362,5 млрд. сўмни ёки жами инвестиция ҳажмининг 72,9%ни, ўсиш суръати 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 68,8% ни ташкил этди.

Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми Ширин шаҳри (2 608,2 млрд. сўм) Боёвут (1 041,8 млрд. сўм), Сирдарё (631,5 млрд. сўм), Янгиер шаҳар (565,9 млрд. сўм), Гулистон шаҳар (500,7 млрд. сўм), Сайҳунобод (262,2 млрд. сўм), Сардоба (252,9 млрд. сўм) туманлари ва ҳиссасига тўғри келади.

- 10 474,7 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг 97,7%ини ва ўсиш суръати 2023 йил январ-сентябрь ойларига нисбатан 103,2%ни ташкил қилган.

Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан энг кўп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми Боёвут (1 596,9 млрд. сўм), Сайҳунобод (1 493,4 млрд. сўм), Сирдарё (1 360,0 млрд. сўм), Оқолтин (1 193,4 млрд. сўм), Ховос (1 173,2 млрд. сўм), Гулистон (1 143,8 млрд. сўм), Сардоба (1 115,2 млрд. сўм), туманлари ҳиссасига тўғри келади.

- чакана савдо товар айланмаси ҳажми 3 939,7 млрд. сўмни ёки умумий чакана савдо товар айланмасининг 93,6%ни ташкил этиб, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 109,6%га ўсиши кузатилди.

Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп савдо товар айланмаси ҳажми Гулистон шаҳар (1 310,2 млрд. сўм), Сирдарё (652,5 млрд. сўм), Янгиер шаҳар (349,9 млрд. сўм), Мирзаобод (273,8 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

- 5 232,7 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилди ёки кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмининг 66,6%ини ташкил қилди ва ўсиш суръати 2023 йил январ-сентябрь ойларига нисбатан 114,1%ни ташкил қилган.

Сирдарё вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп хизматлар ҳажми Гулистон шаҳар (723,8 млрд. сўм), Сирдарё (541,6 млрд. сўм), Янгиер шаҳри (301,6 млрд. сўм) ва Мирзаобод (177,1 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

Ушбу давр мобайнида кичик бизнес субъектлари маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажми 124,5 млн. AҚШ долларини ёки умумий экспорт ҳажмининг 65,4% ини ташкил этди.

2024 йилнинг январ-сентябр ойларида ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспортининг жамига нисбатан энг кўп ҳажми Янгиер шаҳри (41,5 млн. долл.), Боёвут (22,7 млн. долл.), Сирдарё (18,7 млн. долл.), Сайхунобод (13,3 млн. долл.), энг паст кўрсаткич Гулистон туманида (890,8 минг. долл.) кузатилди.

Мазкур ойларда кичик бизнес субъектлари маҳсулот (ишлар ва хизматлар) импортининг ҳажми 222,8 млн AҚШ долларини ёки умумий импортнинг 82,8%ини ташкил этди.

Элёр Пулатов
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар