2024 йил январь-июнь ойларида Жиззах вилоятидаги кичик тадбиркорлик субъектлари фаолияти таҳлил қилинди

2024 йил январь-июнь ойларида Жиззах вилоятидаги кичик тадбиркорлик субъектлари фаолияти таҳлил қилинди

2024 йил январь-июнь ойлари давомида ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 68,3% (2023 йил январь-июнида 68,9%) кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилди.

2024 йилнинг январь-июнь ойларида кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари томонидан:

- саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 2 976,3 млрд. сўмни (жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг 26,0%и) ташкил қилди;

Жиззах вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми Жиззах шаҳар (1 157,1 млрд. сўм), Ш.Рашидов (348,6 млрд. сўм), Фориш (260,7 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келса, энг кам – Янгиобод (50,7 млрд. сўм) тумани ҳиссасига тўғри келади.

- 2 065,0 млрд. сўмлик қурилиш ишлари (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 91,9%и) бажарилди ва 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 107,1%га кўпайди;

Жиззах вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан энг кўп амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми Жиззах шаҳар (1 013,5 млрд. сўм), Ш.Рашидов (360,1 млрд. сўм), Зомин (150,3 млрд. сўм), Ғаллаорол (110,3 млрд. сўм), Пахтакор (82,7 млрд. сўм), Фориш (90,8 млрд. сўм), Бахмал (77,3 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

- 9 996,0 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмининг 98,9%ини ташкил қилди ва ўсиш суръати 2023 йил январ-июнь ойларига нисбатан 104,1%ни ташкил қилган.

Жиззах вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан энг кўп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми Бахмал (1 252,6 млрд. сўм), Ғаллаорол (1 225,8 млрд. сўм), Зомин (977,1 млрд. сўм), Ш.Рашидов (1 038,9 млрд. сўм), Дўстлик (855,6 трлн. сўм) ва Пахтакор (666,2 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

- чакана савдо товар айланмаси ҳажми 4 366,6 млрд. сўмни ёки умумий чакана савдо товар айланмасининг 95,6%ни ташкил этиб, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 107,7%га ўсиши кузатилди.

Жиззах вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп чакана савдо товар айланмаси ҳажми Жиззах шаҳар (959,1 млрд. сўм), Ш.Рашидов (734,5 млрд. сўм), Ғаллаорол (500,3 млрд. сўм), Зомин (447,1 млрд. сўм), Бахмал (436,2 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

- 3 649,1 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилди ёки кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмининг 60,3%ини ташкил қилди ва ўсиш суръати 2023 йил январ-июнь ойларига нисбатан 111,8%ни ташкил қилган.

Жиззах вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп хизматлар ҳажми Жиззах шаҳар (1 316,8 млрд. сўм), Ш.Рашидов (576,5 млрд. сўм), Ғаллаорол (337,7 млрд. сўм) ва Зомин (293,8 млрд. сўм) туманлари ҳиссасига, энг кам хизматлар ҳажми эса Янгиобод (28,8 млрд. сўм), Зафаробод (68,5 млрд. сўм), Арнасой (79,5 млрд. сўм) ҳиссасига тўғри келади.

Ушбу давр мобайнида кичик бизнес субъектлари маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажми 49,2 млн. AҚШ долларини ёки умумий экспорт ҳажмининг 50,2% ини ташкил этди.

2024 йил январ-июнь ойларида ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспортининг жамига нисбатан энг кўп ҳажми Жиззах (9,0 млн. долл.), Бахмал (8,3 млн. долл.), Пахтакор (6,7 млн. долл.), Зарбдор (5,3 млн. долл.), Мирзачўл (3,6 млн. долл.), Зомин (3,4 млн. долл.), Арнасой (3,1 млн. долл.) туманларида кузатилган бўлса, энг паст кўрсаткич Дўстлик туманида – 15,7 минг долл.ни ташкил этди.

Мазкур ойларда кичик бизнес субъектлари маҳсулот (ишлар ва хизматлар) импортининг ҳажми 304,3 млн AҚШ долларини ёки умумий импортнинг 33,2%ини ташкил этди.

Фаррух Саибов

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар