Беш кун давомида йигирмадан зиёд вазирлик ва идора раҳбарлари Фарғона вилоятида оммавий қабуллар ўтказади!

Беш кун давомида йигирмадан зиёд вазирлик ва идора раҳбарлари Фарғона вилоятида оммавий қабуллар ўтказади!

Хусусан, қабулларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Судьялар Олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш, Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Халқ таълими вазирликлари вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Марказий банк, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, “Ўзсувтаъминот” АЖ, Автомобиль йўллари қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги каби қатор идора раҳбарлари фуқароларни шахсан қабул қилади.

Мазкур қабуллар жорий йилнинг 5-11 май кунлари Фарғона вилоятидан бошланади.

Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан қуйида келтирилган жадвал орқали танишиш мумкин.

Фарғона вилоятида ўтказиладиган оммавий қабуллар жадвали

Аҳоли келадиган

ҳудудлар номи

Оммавий қабул ўтказиладиган жой

Сана ва вақти

Қўқон ш. Данғара, Ўзбекистон , Бешариқ ва Фурқат туманлари аҳолиси учун

Қўқон университети биноси

5 май, соат 12:30 да

Боғдод, Бувайда, Учкўприк, Риштон ва Сўх туманлари аҳолиси учун

Боғдод туманидаги Конизар Нуронийлар боғи

6 май, соат 10:00 да

Қўштепа, Ёзёвон, Олтиариқ туманлари аҳолиси учун

Қўштепа туманидаги 1-ИДУМ (эски Транспорт коллежи)

7 май, соат 10:00 да

Марғилон ш., Тошлоқ, Қува туманлари аҳолиси учун

Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги истироҳат боғи

10 май, соат 10:00 да

Фарғона т, Фарғона ш, Қувасой ш. аҳолиси учун

Фарғона туманидаги Мозортаги истироҳат боғи

11 май, соат 10:00 да

* Оммавий қабуллар ўтказиладиган баъзи жойлар объектив сабаблар туфайли ўзгариши мумкин. Шунинг учун бир кун аввал Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси телефон рақами орқали: +998 73-244-10-00 аниқлик киритиб келишингиз сўралади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар