Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2021 йил апрель ойи учун Ишбилармонлик фаоллиги индексини ҳисоблаб чиқди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2021 йил апрель ойи учун Ишбилармонлик фаоллиги индексини ҳисоблаб чиқди

Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан мўътадил пасайган. Ўзбекистонда ўтган йили COVID-19 пандемиясининг салбий оқибатлари бошланганлиги сабабли, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кескин ўсиш (75,6 фоизга) кузатилмоқда.

Компонентлар даражасида ўзгаришлар бўлган.

2021 йилнинг апрель ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 1,2 фоизга камайиб, 987 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги операциялар сони 0,2 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 3,3 фоизга камайган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 1,7 фоизга камайган;
  • товар белгилари бўйича компонент 0,9 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида Бухоро вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган

2021 йил апрель ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 10 та ҳудудда ўтган ойга (2021 йил март) нисбатан ўсиш кузатилган. Бухоро (40,2%), Сирдарё (36,4%), Жиззах (23,9%) ва Қашқадарё (15,3%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган.

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2021 йил апрель ойида банклараро тўлов операциялари сони 5 058,1 мингтани ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 8,4 минг транзакцияга (0,2%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони 10 та ҳудудда ошган.

2021 йил апрелда республиканинг 10 та ҳудудида, юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Наманган (10,1%), Қашқадарё (7,1%), Жиззах (5,0%) ва Тошкент (5,0%) вилоятларида кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2021 йилнинг апрель ойида ИФИнинг биржа компоненти ўтган ойга нисбатан 0,9826 бирликни ташкил этди ва 1,7 фоизга камайган. Ушбу компонентнинг камайиши битимлар сонининг 8,3% га камайганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2021 йил апрель ойида 5 568,8 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 2,3 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2021 йил апрель ойида 0,9670 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 3,3 фоизга камайганлигини кўрсатади. Ушбу камайиш жорий компонентда 27 фоиз улушга эга бўлган йирик корхоналар сонининг камайганлиги билан изоҳланади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,6 фоизга ошган.

2021 йил апрель ойида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга нисбатан 8 330 тага кўпайиб, 546 867 тани (2021 йилнинг март ойида 538 537 та) ташкил этди.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 649 тага камайган.

Ҳисобот даврида, ўтган ойга нисбатан кичик корхоналар сони 428 625 тадан 436 742 тагача ошган (ўсиш 8 117 та). Фермер хўжаликлари сони 106 079 тадан 106 941 тагача (ўсиш 862 та) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 184 тани ташкил этиб, 2021 йилнинг март ойига нисбатан 649 тага камайган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2021 йил апрель ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 1,0092 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг март ойига нисбатан 0,9 фоизга ошган. Жорий йилнинг апрель ойида юридик шахслар томонидан 328 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва унинг ҳудудларида ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Ўзбекистон Республикаси

↓987

↑1,0017

↓0,9826

↓0,9670

↑1,0092

Бухоро вилояти

↑1402

↓0,9908

↑2,0000

↓0,9213

↑1,7500

Сирдарё вилояти

↑1364

↓0,9496

↑2,0000

↓0,9169

↑1,0000

Жиззах вилояти

↑1239

↑1,0498

↑1,3244

↓0,9753

↑4,2500

Қашқадарё вилояти

↑1153

↑1,0712

↓0,9675

↓0,9599

↑6,0000

Қорақалпоғистон

Республикаси

↑1047

↑1,0455

↑1,1130

↓0,9377

↑1,0000

Фарғона вилояти

↑1044

↑1,0495

↑1,1084

↓0,9647

↓0,6875

Тошкент шаҳри

↑1028

↓0,9757

↑1,1005

↓0,9992

↓0,8775

Хоразм вилояти

↑1007

↑1,0422

↓0,8665

↓0,9366

↑3,0000

Навоий вилояти

↑1006

↑1,0115

↑1,0297

↓0,9561

↑1,0000

Самарқанд вилояти

↑1003

↑1,0208

↓0,9740

↓0,9445

↑1,6000

Наманган вилояти

↓980

↑1,1007

↓0,9068

↓0,9765

↓0,5714

Андижон вилояти

↓976

↑1,0382

↓0,9140

↓0,9867

↑1,0000

Тошкент вилояти

↓969

↓0,9522

↓0,9448

↓0,9540

↑1,6087

Сурхондарё вилояти

↓904

↑1,0264

↓0,7889

↓0,9062

↑1,0000

Ўзбекистон Республикаси ва ҳудудларда ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Ўзбекистон Республикаси

↑1756

↑1,3426

↑1,2170

↑1,1462

↑18,2222

Тошкент вилояти

↑2604

↑1,2622

↑2,0000

↑1,1484

↑37,0000

Тошкент шаҳри

↑2146

↑1,5207

↑1,3656

↑2,6902

↑15,8571

Жиззах вилояти

↑1967

↑1,1560

↑2,0000

↑1,1478

↑17,0000

Бухоро вилояти

↑1767

↑1,4541

↑2,0000

↑1,1277

↑7,0000

Фарғона вилояти

↑1726

↑1,4518

↑1,5823

↑1,1596

↑11,0000

Қашқадарё вилояти

↑1575

↑1,1082

↑1,8270

↑1,2551

↑6,0000

Сирдарё вилояти

↑1561

↑1,1359

↑2,0000

↑1,1057

↑4,0000

Қорақалпоғистон

Республикаси

↑1495

↑1,2489

↑1,9403

↑1,1423

↑1,0000

Наманган вилояти

↑1479

↑1,3576

↑1,5618

↑1,1767

↑4,0000

Сурхондарё вилояти

↑1469

↑1,1956

↑1,9134

↑1,1578

↑1,0000

Самарқанд вилояти

↑1449

↑1,2034

↑1,3440

↑1,1371

↑8,0000

Хоразм вилояти

↑1433

↑1,1291

↑1,7188

↑1,1847

↑3,0000

Андижон вилояти

↑1260

0,9446

↑1,2735

↑1,0901

↑6,0000

Навоий вилояти

↑1204

↑1,1755

↑1,3078

↑1,0901

↑1,0000


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар