2021 йил 16 мартда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) директорининг ўринбосари Умид Aбидхўжаев мамлакатимизда экспортни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро конференцияда иштирок этди.
«Ўзбекистон Республикасида экспортни янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш: Мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишда қонунчиликни такомиллаштириш» мавзусида халқаро давра суҳбатида Олий Мажлис Сенати аъзолари, тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбир қонунчиликни такомиллаштириш ва экспортга тўсқинлик қилувчи салбий омилларни бартараф этиш орқали Ўзбекистон экспорт салоҳиятини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Конрад Aденауэр фонди билан биргаликда ташкил этилди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари У. Aбидхўжаев ўз нутқ иқтисодиётдаги қиёсий устунликлар ва Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини ошириш истиқболлари таҳлили тўғрисида сўзлади.
Таъкидланишича, 2016-2019 йиллар давомида Ўзбекистон экспорти ҳажми 12,6 миллиард доллардан 17,9 миллиард долларгача ёки 42% ошган.
Бироқ, 2020 йилда коронавирус пандемияси экспорт кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатди, натижада экспорт ҳажми 15 фоизга камайди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиётнинг юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган тармоқларини жадал ривожлантириш йўлидан борди.
У. Aбидхаджаев давлатимиз раҳбари томонидан Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифаларни ҳисобга олган ҳолда, ҳукумат олдига жорий йилда товар ва хизматлар экспорти ҳажмини камида 20 фоизга ошириш вазифаси қўйилганлигини таъкидлади.
Шунингдек, Гарвард университети тадқиқотлари натижалари шуни кўрсатдики, Ўзбекистон 50 дан ортиқ номдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда имкониятлар ва нисбий устунликка эга.
Хусусан, нефт-кимё, металлургия, машинасозлик, электротехника, фармацевтика, қурилиш, тўқимачилик, чарм-поябзал ва озиқ-овқат саноати иқтисодиётнинг "драйвери"га айланишлари учун барча шароитлар мавжуд.
Унга кўра, Ўзбекистонни жаҳон иқтисодиётига янада интеграциялашуви маҳаллий маҳсулотларнинг янги экспорт бозорларига чиқишига ёрдам беради.
Шу муносабат билан қуйидаги тадбирлар амалга оширилмоқда:
- ЖСТга аъзо бўлиш бўйича фаол музокаралар олиб борилмоқда;
- ЕОИИда кузатувчи мамлакат мақомини олинди;
- Европа Иттифоқи билан фаол ҳамкорлик олиб борилмоқда, бу эса Европа Комиссияси томонидан Ўзбекистоннинг "GSP+"да бенефициар мақомини олиш учун аризаси бўйича ижобий қарор қабул қилинишига ёрдам берди.
Халқаро савдо маркази методологияси асосида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан олиб борилган таҳлил шуни кўрсатадики, Ўзбекистон маҳсулотларнинг айрим турлари учун фойдаланилмаган экспорт салоҳиятига эга, хусусан:
- 986,7 миллион долларга мева-сабзавот маҳсулотлари;
- 686,6 миллион долларлик тўқимачилик маҳсулотлари;
- 56,6 миллион долларлик электротехника маҳсулотлари.
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги натижаларини дастлабки баҳолаш борасида ҳам тадқиқот ўтказилди. Тахлиллар «Trade Creation Effect» (Савдони яратиш таъсири) ва "Trade Diversion Effect"(Савдони йўналтириб юбориш таъсири)ни ҳисоблаш методологияси бўйича амалга оширилди.
ЖСТга кириш ва божхона тўловларининг 50 фоизга пасайиши билан боғлиқ сценарий буйича дастлабки эмпирик ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонга импорт ҳажми ўртача 5 фоизга, айрим саноат маҳсулотлари учун эса 2 фоиздан 13 фоизгача ўсиши мумкин.
Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишидан экспортга таъсир одатда ижобий бўлади, чунки ЖСТга аъзо давлатлар Ўзбекистонга ЖСТ доирасида келишилган импорт божлари ставкаларини қўллашади ва бу ставкалар ҳозирги пайтда Ўзбекистонга нисбатан қўлланилганидан паст бўлиши мумкин.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жамоатчилик билан алоқалар хизмати
Изоҳ қолдириш