Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши бўйича прогнозини эълон қилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши бўйича прогнозини эълон қилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2023 йилнинг биринчи чораги учун мамлакат ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) дастлабки баҳосини тақдим этди. Иқтисодиёт биринчи чоракда бироз пасайиши кутилмоқда. Биринчи чоракда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши одатда мавсумий омиллар туфайли паст бўлади.

"Ноукастинг" усулига асосланган прогнозлаш модели Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2021 йилдан бери қўлланилиб келинмоқда ва ЯИМнинг чораклик кўрсаткичларида аниқлаб бўлмайдиган махсус жиҳатларини очиб беришга имкон беради.

2022 йилнинг тўртинчи чорагида ялпи ички маҳсулотнинг ҳафталик ўсиш тенденцияси давом этди, бу ўтган йилнинг учинчи чорагида ҳам кузатилди. Ўсиш тенденцияси асосан ташқи савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ишбилармонлик фаоллигининг сезиларли даражада ошиши билан боғлиқ бўлди. Хусусан, 2022 йил давомида товар ва хизматларнинг ташқи савдо айланмаси 18,6 фоизга ошди. Ўтган йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида саноат, ички савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги фаоллик ҳам сезиларли даражада ошди. Бу Google қидирув сўровларида "Бизнес ва саноат" тоифалари бўйича қидирувларининг — 15,7%га, "Харид қилиш" — 17%га ва "Дам олиш ва ўйин - кулги" — 10%га ошишида намоён бўлди.

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг прогноз қилинаётган ҳафталик ўсиши

2022 йил ва 2023 йил 1-чораги

2022 йил август ва октябрь ойларида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши мос равишда 5,81% ва 5,77% даражасида прогноз қилинган эди. Шу билан бирга, 2022 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши 5,67%дан 5,87%гача бўлган диапазонда прогноз қилинган эди. Умуман олганда, ўтган йили ташқи ва ички қийинчиликларга қарамай, Ўзбекистон иқтисодиётида барқарорлик намоён бўлди.

Жорий йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишда давом этади. 2023 йилнинг 1-чорагида иқтисодиётнинг йиллик ўсиши 5,47%ни ташкил қилиши кутилмоқда. Иқтисодиётнинг бироз пасайиши сезиларли инфляция босими ва мавсумий омиллар билан боғлиқ бўлади. Йиллик иқтисодий ўсишнинг прогноз диапазони 2023 йилнинг 1-чораги учун 5,31% - 5,62% даражасида белгиланди.

Малумот учун: ноукастинг» ёндашуви асосида жуда батафсил катта маълумотлар оқимларига асосланган 20 тоифадаги 250 га яқин ҳафталик Google қидирув натижалари тўпламига асосланиб, алоҳида маҳсулотлар учун нархлар сметалари ҳамда ялпи импорт ва захираларнинг асосий ўзгарувчилари билан биргаликда ҳафталик ЯИМ прогнози тузилди.

Асрор Нигмонов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар