«Давлат ташқи қарзи: Қарз маблағларнинг сарфланиши ва лойиҳалар натижадорлиги» мавзусидаги очиқ мулоқот

«Давлат ташқи қарзи: Қарз маблағларнинг сарфланиши ва лойиҳалар натижадорлиги» мавзусидаги очиқ мулоқот

Айни вақтда Тошкент шаҳрида Давлат ташқи қарзининг жорий ҳолати динамикасига бағишланган очиқ мулоқот ўтказилмоқда. Унда ташқи қарз ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни танлаб олиш ва молиялаштиришни амалга ошириш устидан мониторинг ўрнатиш ҳамда лойиҳалар натижадорлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида маълумотлар тақдим қилинмоқда.

Бугунги мулоқотда Ўзбекистон давлат ташқи қарзи ва унинг қанчалик мақсадли сарфланаётгани ҳақида мутасаддилар, анжуман иштирокчилари жамоатчиликка ахборот бериб боришмоқда.

Очиқ мулоқотда давлат ташқи қарзининг жорий ҳолати, динамикаси ва структураси, унинг ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни танлаб олиш ва амалга ошириш устидан мониторинг қилиш борасидаги ахборотлар бериб борилади.

Молия вазирлигининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи (давлат қарзи) 23,3 млрд. доллар эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 40,4 фоизни ташкил этди.

Дунё экспертларининг фикрича, муваффақиятли ривожланиш учун давлат қарзи ЯИМнинг 60 фоизидан ошмаслиги керак, бу нормал ҳолат ҳисобланади.

Мутахассислар кенг жамаотчиликка ахборот беришни бошлашди.

Бизни кузатишда давом этинг, мулоқотни ёритиб борамиз

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар