Сўнгги 5 йилда ОКМК мис ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада оширишга эришди. Хусусан, 2017 йилда 109 885 тонна мис ишлаб чиқарилган бўлса, ҳозирги кунда комбинат 148,5 минг тонна мис ишлаб чиқармоқда.
“Ёшлик 1 конини узлаштириш” инвестиция лоийхаси тўлиқ ишга туширилгач. 2029 йилга келиб комбинат 400 минг тонна катодли мис, 50 тонна олтин, 270 тонна кумуш ишлаб чиқаришга эришади.
Бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган миснинг 60-70 фоизи хомашё сифатида хориж давлатларига экспорт қилинади. Ўзбекистоннинг мис саноатидан оладиган даромади айни пайтда 2,5 миллиард долларни ташкил этади.
«Агар 2029 йилга келиб мис ишлаб чиқаришни 400 минг тоннагача оширишга эришсак бу кўрсатгични ҳисобига 7-8 миллиард АҚШ долларига етказиш мумкин бўлади», — дея таъкидлади Умида Қаршибоева.
Шунингдек, Комбинатнинг “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш” бирлашмаси негизида мис ва нодир металлар асосида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш занжирини кенгайтириш бўйича 2022-2026-йилларга мўлжалланган “Дастур” ишлаб чиқилди. Мазкур лойиҳаларнинг умумий қиймати 65 млн.долларни ташкил этади.
Бундан ташқари, Ангрен қувур заводида ҳам бир неча турдаги янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш белгилаб олинди. Булар - мис наконечниклари, капилляр қувурлар, мис фитинглари, полоса қопламасига мис ҳалқалари. Шунингдек, ушбу заводнинг мисни қайта ишлаш қувватларини босқичма-босқич ошириб бориш режалаштирилмоқда. Айни пайтда завод йилига 8 минг тонна мисни қайта ишласа, 2022 йилда бу кўрсаткич 20 минг тоннага етказилиши кутилмоқда.
Мис саноати кластери доирасида фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги тизими хам йўлга қўйилди. Бугунги кунда комбинатда фан ва ишлаб чикариш хамкорлиги натижасида палладийни ишлаб чиқариш технологияси такомиллаштирилди. Натижада палладийни ажратиб олишдаги 54та жараён 14 га камайтирилди, металлни тозалиги 70% дан 99% гача етказилди.
Мамлакатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, 2026 йилга бориб, юртимизда ишлаб чиқарилаётган миснинг 80%и қайта ишланади. Бу эса юқори қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, минглаб янги иш ўринларини яратилишига замин бўлади.
Изоҳ қолдириш