“Фольксваген” автомобиллари Ўзбекистон бозорига қачондан кириб келиши маълум бўлди

“Фольксваген” автомобиллари Ўзбекистон бозорига қачондан кириб келиши маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида “Фольксваген” енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарори имзоланди.

Биринчи босқичда:

  • 2020-2021 йилларда Бозорни ўрганиш ҳамда маркетинг таҳлилини ўтказиш мақсадида “Фольксваген” ва “Шкода” моделидаги тайёр автомобилларни ички бозорга етказиб бериш;
  • Йирик узелли автомобилларни йиғиш бўйича “Жиззах автомобиль заводи” МЧЖ ходимларини ўқитиш;
  • “Фольксваген” кедди моделини йирик узелли йиғишни ташкил этиш учун бутловчи қисмларни етказиб бериш;
  • Мамлакат бўйлаб дилерлик тармоғи ва сервис станцияларини ташкил этиш назарда тутилган.

Иккинчи босқичда 2020 йилдан бошлаб енгил тижорат автомобилларининг замонавий моделларини ишлаб чиқаришнинг тўлиқ цикли ўзлаштирилади.

2020 йил июль ойидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Евро-5” стандарти талабларига жавоб берадиган 40 дан зиёд АЁҚШ фаолияти йўлга қўйилади.

Маълумот учун, 2019 йилда Ўзбекистонда енгил тижорат автомобиллари импорти 132 млн АҚШ доллари, яъни жами автомобиллар импортининг 33 % ни ташкил қилган.

Германиянинг “Volkswagen group” автомобилсозлик концерни 31 та мамлакатда 122 та заводига эга. 2019 йилда 11 млн автомобилни савдога чиқарган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар