Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси 2023 йил май ойида яна ўсишни бошлади

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси 2023 йил май ойида яна ўсишни бошлади

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2023 йил май ойида 1068 бирликни ташкил этиб, апрель ойига нисбатан 6,8 фоизга ошган. Шу билан бирга, ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам 16 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2023 йилнинг май ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 6,8 фоизга ошиб, 1068 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги операциялар сони 7,9 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,0 фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 9,4 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 0,5 фоизга мўътадил ошган.

Ҳудудлар кесимида Сурхондарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2023 йил май ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча 14 та ҳудудда ўтган ойга (апрель) нисбатан ўсиш кузатилган. Сурхондарё (62,1%), Қашқадарё (45,4%), Самарқанд (35,8%), Наманган (14,1%), Андижон (13,5%) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида (12,6%) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2 - расм).

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2023 йил май ойида банклараро тўлов операциялари сони 5 652,6 мингтани ташкил этди ва 2023 йилнинг апрель ойига нисбатан 415,1 минг транзакцияга (7,9%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони 13 та ҳудудда ошган.

2023 йил май ойида республиканинг 13 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Тошкент (16,2%), Хоразм (14,8%), Фарғона (12,8%), Сурхондарё (12,7%) ва Қашқадарё (10,2%) вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (10,0%) кузатилган.

Шу билан бирга фақатгина Сирдарё вилоятида 3,9 фоизга пасайиш қайд этилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2023 йилнинг май ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0938 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 9,4 фоизга ошганлигини англатиб, битимлар сонининг 11,9 фоизга ҳамда ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача ҳажмининг 6,8 фоизга ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2023 йил май ойида 6 571,5 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 12,5 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2023 йил май ойида 1,0100 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,0 фоизга ошганлигини кўрсатади. Бундан ташқари ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли даражада 10,9 фоизга камайган.

2023 йил май ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2023 йилнинг апрель ойига (518 248 бирлик) нисбатан 9 138 тага камайиб, 509 110 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 317 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 422 282 тадан 413 569 тагача камайган (пасайиш 8 713 та). Шунингдек, фермер хўжаликлари сони эса 92 290 тадан 91 548 тагача (742 та) камайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 993 тани ташкил этиб, 2023 йилнинг апрель ойига нисбатан 317 тага ошган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2023 йил май ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 1,0049 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг апрель ойига нисбатан 0,5 фоизга ошган. Жорий йилнинг май ойида юридик шахслар томонидан 216 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1068

1,0793

1,0938

1,0100

1,0049

Сурхондарё вилояти

1621

1,1266

2,0000

0,9851

7,0000

Қашқадарё вилояти

1454

1,1022

1,7793

0,9371

5,0000

Самарқанд вилояти

1358

1,0464

1,8450

0,9925

1,1667

Наманган вилояти

1141

1,0800

1,2083

0,9624

2,2500

Андижон вилояти

1135

1,0620

1,2477

0,9305

2,0000

Тошкент шаҳри

1126

1,0712

1,2291

1,0642

0,8562

Навоий вилояти

1101

1,0864

1,2001

1,0025

0,6667

Фарғона вилояти

1100

1,1282

1,1129

0,9941

1,3750

Тошкент вилояти

1097

1,1623

1,0884

1,0111

1,0833

Бухоро вилояти

1081

1,0825

1,0651

1,0272

1,6667

Жиззах вилояти

1073

1,0845

1,1566

1,0017

0,3333

Хоразм вилояти

1060

1,1482

0,9834

1,0137

1,4000

Қорақалпоғистон Республикаси

1045

1,1001

1,1052

0,9912

0,0000

Сирдарё вилояти

1005

0,9610

1,0505

0,9923

1,0000

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1162

1,1359

1,3744

0,8906

0,6149

Андижон вилояти

1643

1,9108

2,0000

0,7380

0,4000

Хоразм вилояти

1394

0,9419

2,0000

0,9624

1,7500

Бухоро вилояти

1365

0,9921

2,0000

0,9382

0,3846

Навоий вилояти

1357

0,9228

2,0000

0,9267

1,0000

Фарғона вилояти

1350

0,8995

2,0000

0,8550

1,5714

Жиззах вилояти

1315

0,9149

2,0000

0,8528

0,2500

Наманган вилояти

1258

0,6921

2,0000

0,8275

1,1250

Самарқанд вилояти

1255

0,8206

1,8545

0,8891

1,0000

Сирдарё вилояти

1203

0,5446

2,0000

0,8270

1,0000

Сурхондарё вилояти

1004

0,7499

0,8420

0,8846

7,0000

Тошкент шаҳри

994

1,2735

0,8152

0,9384

0,5365

Тошкент вилояти

991

0,9585

1,1211

0,8621

0,5909

Қашқадарё вилояти

958

0,8764

1,0916

0,8977

0,5556

Қорақалпоғистон Республикаси

848

0,8105

0,9140

0,9037

0,0000

Руслан Абдуллаев
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар