2021 йилнинг август ойида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 0,5 % ни ташкил этди.
Жорий йил бошидан истеъмол секторида нархларнинг ўсиш даражаси 4,8 % ни, ўртача ойлик ўсиш даражаси эса 0,6 % ни ташкил этди. Йиллик нисбатда ИНИ ўсиш даражаси 11,1 % га етди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари
Жорий йилнинг август ойида озиқ-овқат маҳсулотлари ИНИ ўсиш даражаси ой давомида 0,7 % ни ташкил этди. 2020 йилнинг августида ушбу кўрсаткич 0,3 % га ва 2019 йилнинг август ойида ушбу кўрсаткичнинг ўсиш суръати сезиларлироқ бўлган бўлиб, 2,3 % га етган.
2021 йилнинг август ойида ушбу гуруҳда йиллик ИНИ ўсиш даражаси 15,5 % ни ташкил этди. Бу 2020 ва 2019 йилларнинг мос давридаги кўрсаткичлардан мос равишда 1,3 ва 4,2 фоиз бандларга паст бўлди.
Умуман олганда, 2021 йилнинг дастлабки саккиз ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 5,4 % га қимматлашиб, 2020 йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан 0,2 фоиз бандга баланд ва 2019 йилнинг январь-августидаги мос кўрсаткичдан 1,5 фоиз бандга паст бўлди.
Ноозиқ-овқат маҳсулотлари
Жорий йилнинг август ойида ноозиқ-овқат маҳсулотлар ИНИ ўсиш даражаси ой давомида 0,6 % ни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2020-2019 йилларнинг август ойидаги кўрсаткичдан мос равишда 0,2 ва 1,5 фоиз бандларга паст бўлган.
Ушбу гуруҳда йиллик ИНИ ўсиш даражаси жорий йилнинг августида 8,0 % га етиб, ўтган йилнинг августидаги кўрсаткич билан бир хил ва 2019 йил августидаги кўрсаткичдан 3,5 фоиз бандга паст бўлди.
2020 йилнинг декабрига нисбатан ноозиқ-овқатлар 4,2 % га қимматлашиб, ўтган йилнинг январь-августидаги кўрсаткичдан 0,7 фоиз бандга ва 2019 йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан 3,6 фоиз бандга паст бўлди.
Хизматлар
2021 йилнинг август ойида хизматлар ой давомида 0,2 % га қимматлашди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг август ойидаги кўрсаткичдан 0,2 фоиз бандга ва 2019 йил август ойидаги кўрсаткичдан 5,4 фоиз бандга паст бўлди.
Ушбу гуруҳда йиллик ИНИ 2021 йилнинг август ойида 107,6 % ни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2020 йилнинг августида 107,5 % ни ва 2019 йилнинг августида 118,6 % ни ташкил этган.
2021 йил бошидан хизматлар 4,5 % га қимматлашиб, ўтган йилнинг январь-августидаги кўрсаткичдан 0,5 фоиз бандга баланд ва 2019 йилги мос кўрсаткичдан 7,0 фоиз бандга паст бўлди.
2021 йил январь-августида нархлар ошиши бўйича етакчи учликдан ёғ-мой маҳсулотлари
(1,2 баробар), шакар, қандолат маҳсулотлари ва десертлар (7,9 %) ҳамда гўшт маҳсулотлари
(7,6 %) ўрин олган.
Йиллик нисбатда ёғ-мой маҳсулотлари (1,5 баробарга), сабзавотлар, илдизмевалилар, плантайнлар ва дуккаклилар (24,7 %), мевалар ва ёнғоқлар (21,3 %), гўшт (15,9 %) сезиларли даражада қимматлашган.
Изоҳ қолдириш