Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари Ўзбекистонда таълим тизимини 2017-2023 йиллардаги ривожланиш динамикасини тақдим этди.
Сўнги 7 йил мобайнида мамлакатимизда барча соҳаларда чуқур ислоҳотлар майдонига айланган. Ушбу вақт мобайнида ижтимоий соҳанинг асоси ҳисобланган таълим тизимидаги ўзгаришлар ҳам сезиларли даража етди. Жумладан, 2017-2023 йилларда таълим хизматлари ҳажми 5,0 баравар ўсиб, 2017 йилдаги 4,4 трлн сўмдан 2023 йилга келиб 20,5 трлн сўмга етказилди.
Умуман олганда таълим тизимида амалга оширилган ислоҳатларнинг асосий йўналишлари сифатида соҳага хусусий секторнинг кенг жалб этилиши ҳамда давлат хусусий шерикчиликни ташкил этиш дейиш мумкин.
Соҳада амалга оширилган ислоҳот ва чора-тадбирлар, айниқса мактабгача таълим тизимида сезиларли ўзгаришларга сабаб бўлди. Жумладан, 2017 йилда нодавлат МТТлар сони атига 1,4 минг тани ташкил этган бўлса бу кўрсаткич 2023 йилга келиб 27,5 мингдан ошиб кетди ва мамлакатимизда мактабгача таълим билан қамралган болалар сонининг 932 минг нафардан 2,5 баробарга ошиб 2,4 млн. нафарга етказилишига сабаб бўлди.
Умумий ўрта таълим тизимида эришилган натижаларни алоҳида таъкидлаб ўтмасдан иложи йўқ. Хусусан, республикамиздаги мактаблар сони 2017 йилда 9 671 тадан 2023 йилда 10 750 тага етказилди, бунда хусусий секторни қўллаб қувватлаш эвазига уларнинг сони 2017 йилда 84 тадан 2023 йилда 300 тага етказилди. Шунингдек, соҳада қурилиш ва реконструкция ишлари ҳам оҳирги 7 йил мобайнида жадал равишда амалга оширилди. 2017 йилда 362 та мактаблар реконструкция қилиниб 47,5 минг нафар ўқувчи ўрни яратилган бўлса, 2023 йилда 564 та мактаблар мукаммал реконструкция қилиниб 110 минг нафардан ортиқ янги ўқувчи ўринлари яратилилди.
Ушбу муддат давомида, олий таълим муассасалари сони 77 (нодавлат ОТМлар сони - 7 та) тадан 219 (нодавлат ОТМлар сони - 93 та) тага етказилди ва бунинг натижасида олий таълим билан қамров даражаси эса 23 фоиздан 42 фоизга етказилди. Олий таълимдаги талабалар сони 2017 йилда қарийб 280 минг нафар бўлган бўлса 2023 йилга келиб ушбу кўрсаткич 4,8 баробарга ошиб 1,3 млн нафарни ташкил этди.
Амалага оширилиган ислоҳотлар натижасида олий таълим муассасаларида докторантура учун ажратилган қабул квоталари сони 2017 йилда атига 247 нафар бўлган бўлса бу кўрсаткич 2023 йилга келиб 9 579 нафарни ташкил этди ва натижада ОТМлардаги илмий салоҳият 2017 йилда 32 фоиздан 2023 йил учун 44 фоизга етказилди.
Изоҳ қолдириш