Карантинда бўлиб турган фуқароларнинг ҳар бирига 14 кунлик карантин даври учун қанча маблағ сарфланмоқда?

Карантинда бўлиб турган фуқароларнинг ҳар бирига 14 кунлик карантин даври учун қанча маблағ сарфланмоқда?

23 апрель куни Халқаро пресс-клубда Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров, Соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шадманов, Молия вазири Тимур Ишметов, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов ва Тошкент бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров иштирокида сессия бўлиб ўтди.

Унда таъкидланганидек, Ўзбекистонда касалликдан даволанаётганлар ҳам, касалликда гумон қилинганлар ҳам, карантинда сақланаётганларнинг барчаси бепул, давлат бюджети ҳисобидан даволанмоқда, муолажалар олиб борилмоқда.

“Карантинда бўлиб турган фуқароларнинг ҳар бирига 14 кунлик карантинда даври учун 2,4 миллион сўмдан, коронавирусдан тузалиб, реабилитацияга олинган ҳар бир беморнинг тикланиши учун 2,8 миллион сўмдан маблағ сарфланмоқда”, дейди Соғлиқни сақлаш вазири Aлишер Шадманов.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар