Марказий банк омонатларнинг максимал ставкалари бўйича маълумот берди

Марказий банк омонатларнинг максимал ставкалари бўйича маълумот берди

Марказий банк Банк тизимидаги ТОП-10 тижорат банкининг юқори фоиз ставкалари бўйича амалга оширилган навбатдаги мониторинг натижаларини эълон қилди.

Унга кўра, 2021 йил 1 сентябрь ҳолатида ушбу банклардаги аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкалари 20-22 фоиз атрофида шаклланиб, ўртача 21,1 фоизни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли омонатлари бўйича юқори фоиз ставкаларини аниқлашда, барча мижозлар, шу жумладан, потенциал мижозлар учун оммабоп бўлган, чекловлар ва олдиндан шартлар мавжуд бўлмаган банк омонатларининг юқори ставкалари ҳисобга олинди.

Алоҳида тоифадаги мижозлар (пенсионер, болалар, талабалар ва ҳ.к.) учун мўлжалланган ҳамда капитализация қилинадиган омонатлар ҳисобга олинмаган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар