1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси 34,425 млрд долларни ташкил этиб, январь ойига нисбатан 713,9 млн.долларга камайган.
Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро захиралари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2022 йил 1 февраль ҳолатига кўра 34,425 млрд.долларни ташкил этиб, январь (35,13 млрд доллар) ойига нисбатан 713,9 млн.долларга камайган.
Захира активлари таркибидаги хорижий валютадаги захиралар ҳажми 532,6 млн.долларга камайиб, 12,54 млрд.долларни ташкил қилди.
Олтин захирасининг миқдори ўзгармаган, бироқ унинг қиймати пасайган. Олтин захираси 20,77 млрд долларга баҳоланган бўлса, йил бошида бу кўрсаткич 20,95 млрд долларни ташкил этди. Нарх жиҳатидан захиралар 175,1 млн.долларга пасайди.
1 фераль ҳолатига кўра, Ўзбекистон олтин захирасининг миқдори - 11,6 трой унция ёки 360,8 тоннага тенг.
Изоҳ қолдириш