2016–2020 йиллар учун Ўзбекистон кимё саноатининг шарҳи (+ инфографика)

2016–2020 йиллар учун Ўзбекистон кимё саноатининг шарҳи (+ инфографика)

Ўтган беш йил мобайнида Ўзбекистон кимё саноатида узоқ вақт давомида ривожланишини тўхтатиб турган, истеъмолчиларнинг тўловга лаёқатсизлиги ва ривожланиш учун маблағ етишмаслиги билан боғлиқ бўлган асосий муаммоларни ҳал қилишга муваффақ бўлди.

Ўзбекистон кимё саноати нафақат экспортни диверсификация қилиш ва мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, балки фуқароларнинг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Кимё саноати маҳсулотларининг истеъмолчилари — булар қишлоқ хўжалиги (минерал ўғитлар, дефолиантлар, кимёвий ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари), мебель саноати (формалин, карбамид, қатрон КФЗ), тоғ-кон комплекси (натрий ционид сувли эритмаси, полиакриламидлар, тиомочевина, азот кислотаси, аммиакли сув), электрон ва электротехника саноати (эпоксидли қатронлар), нефт ва газ саноати (унифлок, К-9 препарати, бурғулаш реагенти), қурилиш саноати (кальцийли сода, натрий нитрати), озиқ-овқат саноати (сирка кислотаси, сода ва озиқ-овқат тузи) ва бошқалар.

Лекин, Ўзбекистон кимё саноатида бир қатор муаммолар бор эди. Хусусан, ускуналарнинг 60 фоизигача эскирган, энергия сарфи жаҳон ўртача кўрсаткичидан икки-уч баробар кўп бўлган корхоналарнинг эскирган моддий-техник базаси.

Кимё саноатининг кейинги бўлими органик ва ноорганик маҳсулотлардир. Бу турдаги маҳсулотларнинг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилишида ҳам яхши натижалар кўзга кўринади, яъни деярли барча турдаги маҳсулотлар ўсишига эришилди.

Шундай қилиб, кальцийли сода (2016 йилдаги 124,9 минг тоннадан 2020 йилда 185,3 минг тоннагача), паст зичликли аммонийли нитрат (2016 йилдаги 38,1 минг тоннадан 2020 йилда 63,2 минг тоннагача), цианитли натрий (2016 йилда 28,0 минг тоннадан 2020 йилда 37,2 минг тоннагача), натрий бикарбонати — озиқ-овқат содаси (2016 йилда 438 тоннадан 2020 йилда 1,9 минг тоннагача), натрий нитрати (2016 йилда 2,5 минг тоннадан 2020 йилда 4,8 минг тоннагача) ва бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ўсди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон биринчи марта автомобиль шиналари, қишлоқ хўжалиги шиналари ва конвейер тасмаларини Хитойнинг «Poly Technologies» компанияси билан биргаликда 2018 йил декабрь ойида ишга туширилган Тошкент вилоятининг «Aнгрен» махсус индустриал зонасида «Конвейер тасмалари, қишлоқ хўжалиги ва автомобиль шиналари ишлаб чиқарилишини ташкил қилиш» лойиҳаси доирасида ишлаб чиқара бошлади.

Бугунги кунда «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖ Марказий Осиёдаги ягона шиналар ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати — 3 миллион дона автомобиль шиналари, 200 минг қишлоқ хўжалик шиналари ва 100 минг метр конвейер тасмаси.

Тармоқнинг энг йирик корхонаси бўлмиш «Навоийзот» AЖда 2019 йилнинг декабрь ойида 300 минг тонна метанол, 100 минг тонна поливинилхлорид (ПВХ) ва 75 минг тонна каустик сода ишлаб чиқариш бўйича мажмуа ишга туширилди. Ўз навбатида, саноат учун мутлақо янги бўлган ПВХ маҳсулотларини ишлаб чиқиш мамлакат иқтисодиётининг ривожланишига, қурилиш материаллари, полимер маҳсулотлари, истеъмол товарлари соҳасида янги кичик корхоналарнинг пайдо бўлишига хизмат қилади.

2016 йилдан 2020 йилгача кимёвий маҳсулотлар турлари бўйича экспорт

2020 йилда Ўзбекистон кимё маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича биринчи ўринни умумий экспорт қиймати 44,231 минг доллар (206 минг тонна) бўлган аммиакли селитра эгаллади, бу 2016 йилга қараганда қарийб икки баробар кўпдир. 2016 йилда республика бу турдаги маҳсулот экспортидан 23343 минг доллар даромад қилди, чет элга 116 минг тонна маҳсулот юборди.

2020 йилда кимё маҳсулотлари экспорти бўйича учинчи ўринни калий хлорид эгаллади (2016 йилдаги 20 572 минг AҚШ долларидан 2020 йилда 36 492 минг AҚШ долларига ўсиш).

Экспортда сезиларли улушни экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг умумий қиймати 12241 минг доллар бўлган ва 2016 йилга нисбатан икки баравар кўп (2016 йилда 5952 минг доллар) бўлган кальцийли сода эгаллади. Натижаларга кальцийли сода ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва «Қўнғирот сода заводи» МЧЖда ушбу турдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришни ташкил этиш туфайли эришилди.

Шунингдек, 2020 йилда «Узкимёимпэкс» савдо уйлари Қозоғистон, Тожикистон ва Украина каби мамлакатларда очилди, бу эса ушбу ҳудудларда сотувлар чегарасини ошириш, шунингдек, илгари бу мамлакатларга экспорт қилинмаган маҳсулотларни экспорт қилишни бошлаш имконини берди. Украинада савдо уйининг ташкил этилиши Шарқий Европа мамлакатларига экспорт географиясини кенгайтиришга хизмат қилди.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон тарихда биринчи марта фосфорли ун (2020 йилда экспорт 258 минг доллар ёки 3033 тонна), каустик сода (110 минг доллар ёки 322 тонна), ПВХ (11,680 минг доллар ёки 14171 тонна) ва автомобиль шиналари (199 минг доллар ёки 6070 дона) экспорт қила бошлади. Илгари бу турдаги маҳсулотлар республикада ишлаб чиқарилмаган, буни мамлакатимиз раҳбари бир неча бор таъкидлаган. Шундай қилиб, 2020 йил февраль ойида, Президентимиз кимё саноатидаги ислоҳотларга бағишланган йиғилишни танқидий руҳда ўтказар экан, мураккаб таркибга эга бўлмаган ва юртимизда ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган айрим турдаги кимёвий маҳсулотлар ҳали ҳам четдан олиб келинаётганини таъкидлаган эди.

Ишлаб чиқаришнинг ва натижада кўриб чиқилаётган давр мобайнида кимёвий маҳсулотлар экспорт қилиниши ортишининг бошқа сабаби инвестициялардир. Қуйида 2016–2021 йиллар учун инвестицияларни ўзлаштириш жадвали келтирилган.

2016-2021 йиллар ривожлантириш

даврида инвестициялар миллионлаб доллар

Факт 2016 йил учун

Факт 2017 йил учун

Факт 2018 йил учун

Факт 2019 йил учун

Факт 2020 йил учун

"Ўзкимёсаноат" АЖ учун жами

328,6

311,4

467,0

602,8

388,9

Охирги 5 йил мобайнида ресурслар ва энергия сарфининг камайиши, шунингдек, бошқа чоралар туфайли Ўзбекистон кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни оширишга, шунингдек, унинг экспортини сезиларли даражада оширишга эришди. Бироқ, бир қатор муаммолар, хусусан, экспортни диверсификация қилиш ва мавжуд ускуналарни модернизация қилиш ҳалигача ҳал қилинмай қолмоқда.

Бу борада кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва експортининг ўсиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 февралдаги қарори ижросига боғлиқ бўлади. ПП-4992-сонли «Кимё саноати корхоналарини янада ислоҳ қилиш ва молиявий соғломлаштириш, юқори қўшимча қийматга эга бўлган кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида».

Сўнгги йилларда соҳада яратилган пойдевор келгуси йилларда кимё саноати салоҳиятининг барқарор ўсиш динамикасини таъминлашга қодир. Шу билан бирга, кимё саноатининг барча соҳаларини узоқ муддатли илғор ривожлантириш мустаҳкам базани яратиш, энг илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, тармоқни ўзгартириш жараёнларини тезлаштиришни тақозо этади.

Тимур Ниязматов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар