Ишбилармонлик фаоллиги индекси октябрда кескин ошди: иқтисодиётда барқарор тикланиш кузатилмоқда

Ишбилармонлик фаоллиги индекси октябрда кескин ошди: иқтисодиётда барқарор тикланиш кузатилмоқда

График №1

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2025 йилнинг октябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 31,9 фоизга ортиб, 1319 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидаги операциялар сони бўйича компонент 6,3фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 73,8 фоизга ортган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,0 фоизга ортган;
  • товар белгилари бўйича компонент 0,7 фоизга камайган;.

Ҳудудлар кесимида Қашқадарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2025 йил октябрь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган. Жумладан, Қашқадарё (69,2 %), Сурхондарё (44,8 %), Тошкент шаҳри (43,0 %) ва Самарқанд вилоятида (42,1 %) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (график №2).

График №2

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2025 йил октябрь ойида банклараро тўлов операциялари сони 6 571,4 мингтани ташкил этди ва 2025 йилнинг сентябрь ойига нисбатан 386,8 минг транзакцияга (6,2%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони 12 та ҳудудда ортган.

2025 йил октябрь ойида республиканинг 12 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, Сирдарё (12,0 %), Қашқадарё (10,2 %), Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида (7,8 %) ўсиш кузатилган.

Бу кўрсаткич, Андижон (-8,4 %) ва Фарғона (0,3%) вилоятларида камайган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2025 йилнинг октябрь ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,7384 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 73,8 фоизга ортганини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 91,1 фоизга ва тузилган битимлар сони 56,6 фоизга ортганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2025 йил октябрь ойида 7 246,8 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 10,4 фоизга ортган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2025 йил октябрь ойида 1,0098 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,0 фоизга ортган. Бунда:

2025 йил октябрь ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга (482 209 бирлик) нисбатан 5 554 бирликка ортиб, 487 763 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони эса 28 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 390 315 тадан 395 777 тага ортган (5462 та). Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 87 888 тадан 87 952 тагача (64 та) ортган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 4 034 тани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 28 тага ортган.

БРЕНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2025 йил октябрь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича индекс 0,9934 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан -0,7 фоизга камайган. 2025 йилнинг октябрь ойида юридик шахслар томонидан 450 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1319

1,0625

1,7384

1,0098

0,9934

Қашқадарё вилояти

1692

1,1016

2,0000

1,0073

9,5000

Сурхондарё вилояти

1448

1,0710

2,0000

1,0151

1,6667

Тошкент шаҳри

1430

1,0776

2,0000

1,0063

1,0597

Самарқанд вилояти

1421

1,0533

2,0000

1,0124

0,9714

Наманган вилояти

1417

1,0560

2,0000

1,0128

0,8333

Навоий вилояти

1411

1,0453

2,0000

1,0110

0,7500

Жиззах вилояти

1405

1,0749

2,0000

1,0141

0,2000

Қорақалпоғистон Республикаси

1403

1,0229

2,0000

1,0130

0,7500

Фарғона вилояти

1360

0,9966

1,8621

1,0138

1,4286

Сирдарё вилояти

1359

1,1204

1,8201

1,0069

0,5714

Хоразм вилояти

1258

1,0783

1,5800

1,0187

0,8333

Андижон вилояти

1200

0,9163

1,6121

1,0038

0,4615

Бухоро вилояти

1150

1,0741

1,2805

1,0078

1,3333

Тошкент вилояти

1118

1,0099

1,3213

1,0069

0,4815

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1319

1,0625

1,7384

1,0098

0,9934

Андижон вилояти

1512

1,4074

2,0000

0,9480

0,3529

Қашқадарё вилояти

1468

1,1260

2,0000

1,0092

1,7273

Қорақалпоғистон Республикаси

1436

0,9861

2,0000

1,0482

2,0000

Тошкент шаҳри

1421

1,0302

2,0000

1,0790

0,7634

Самарқанд вилояти

1403

1,1065

1,9180

0,9752

1,1333

Наманган вилояти

1367

0,9810

2,0000

0,9827

0,2632

Сирдарё вилояти

1349

1,0290

1,8849

0,9902

0,5714

Жиззах вилояти

1349

0,9381

2,0000

0,9815

0,1429

Фарғона вилояти

1316

0,8001

2,0000

0,9790

0,6977

Тошкент вилояти

1226

0,9801

1,5957

1,0444

0,5000

Бухоро вилояти

1220

1,0846

1,4654

0,9220

1,7143

Навоий вилояти

1153

1,0350

1,3816

0,9464

1,0000

Хоразм вилояти

1104

0,9956

1,3161

0,9945

0,3571

Сурхондарё вилояти

1079

0,9087

0,9968

0,9667

5,0000


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар