Осиё тараққиёт банки ишсизликни қисқартиришга қаратилган лойиҳа учун 93 млн АҚШ доллари ажратади
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги лойиҳа бош ижрочиси вазифасини бажаради.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда ишсизликни қисқартиришга қаратилган лойиҳа учун 93 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари биргаликда ишлаб чиққан лойиҳага кўра, 60 минг фуқаро, шу жумладан, 48 минг банд бўлмаган аҳоли ўз касбий кўникмаларини яхшилаш имкониятига эга бўлади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги лойиҳа бош ижрочиси вазифасини бажаради.
Изоҳ қолдириш