Ўтган ҳафта билан таққослаганда парранда гўшти, балиқ, гуруч ва тухум нархлари пасайди

Ўтган ҳафта билан таққослаганда парранда гўшти, балиқ, гуруч ва  тухум нархлари пасайди

Индекс гўшт ва сут маҳсулотлари (мол гўшти, қўй гўшти, парранда гўшти, сут, тухум), сабзавотлар (пиёз, карам, помидор, сабзи, бодринг, картошка), мевалар (олма, нок), полиз маҳсулотлари (тарвуз, қовун, қовоқ, узум), дуккакли экинлар (нўхат, ловия, мош), гуруч, ун, макарон, сабзавот, сариёғ ва шакар каби асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланди.

Ягона индексни тузишда, мамлакат аҳолисининг истеъмол одатларини тавсифловчи оғирликлар қўлланилди (яъни, аҳоли ўртасида ушбу маҳсулот қанча кўп истеъмол қилинса, унинг оғирлиги шунча юқори бўлади).

Натижада қуйидагилар аниқланди:

2020 йил 3 ноябрь ҳолатига республикада озиқ-овқат нархлари ўтган ҳафтага нисбатан ўсиш суръати +1,16% ни ташкил қилди (1-расм).

1-расм. Истеъмол саватидаги озиқ-овқат маҳсулотлар нархларининг ўсиш суръати динамикаси (%)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (ДСҚ) тезкор маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоблари

Ўтган ҳафта билан таққослаганда парранда гўшти, балиқ, гуруч, тухум, сабзи, карам, пиёз ва м ош каби маҳсулотларнинг ўртача нархи тушиб кетди.

Маълумот учун: парранда гўшти (-0,2%) ва балиқ (-0,9%) нинг ўртача нархи мос равишда 20 578 сўм ва 20 308 сўмни ташкил этди. Тухумнинг ўртача нархи (ўн дона) 10747 сўмни ташкил этди ёки -1,8%га пасайди. Пиёз (-0,4%), карам (-0,4%), сабзи (-3,0%) каби сабзавотлар ҳам ўтган ҳафтага нисбатан арзонлашди. Мош нархи (-0,1%) 1 килограмм учун 11452 сўмни ташкил этган бўлса, гуруч нархи (-0,5%) 10 035 сўмни ташкил этди (1-жадвал).

Ушбу ҳафтада помидор ва бодринг каби маҳсулотлар нархларида сезиларли ўсиш кузатилди.

Маълумот учун: ўтган ҳафтага нисбатан сезиларли даражада ўсиши помидор (+ 16,3%) ва бодринг (+22,4%) каби маҳсулотларнинг нархларида кузатилди ва уларнинг республикада 1 кг учун ўртача нархи мос равишда 6155 сўм ва 7325 сўмни ташкил этди. Узумнинг ўртача нархи (+ 4,4%) 1 килограмм учун 10639 сўмни ташкил этди. Олма (+ 1,5%) ва нок (+ 2,3%) каби меваларнинг ўртача нархи мос равишда 8670 сўм ва 14142 сўмни ташкил этди. Мол гўшти (+ 0,1%), ўсимлик ёғи (+ 0,1%) ва сутнинг (+ 0,1%) ўртача нархи ўтган ҳафтага нисбатан бир оз кўтарилди. Шундай қилиб, республикада мол гўштининг ўртача нархи 3 ноябрь ҳолатига 1 килограмм учун 56026 сўмни ташкил этди. Ўсимлик ёғи ва сутнинг ўртача нархи 1 литр учун 13395 сўм ва 5474 сўмни ташкил этди (1-жадвал).

1-жадвал. 3 ноябрь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўтган ҳафтага нисбатан ўсиши ёки пасайиши, (%)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (ДСҚ) тезкор маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоблари

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар