2020 йил 1 июнь ҳолатига кўра, экспорт қилинган гилос маҳсулотларига эътибор қаратадиган бўлсак, жами 23,5 минг тонна гилос меваси 11 та хорижий мамлакатлар бозорларида сотилмоқда. Бугунги пандемия шароитида бу ижобий ҳолат. Ушбу мамлакатлар орасида Қозоғистон 12,4 минг тонна, Россия 6,7 минг тонна, Қирғиз Республикаси 4,1 минг тонна билан юқори улушга эга бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Эътиборлиси, сўнгги йилларга қараганда бу йил ўзбек гилоси Корея ва Таиланд давлатларига ҳам экспорт қилинди. Жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, Корея Республикасида 51,8 тонна маҳсулот 206,8 минг АҚШ долларига сотилган.
Мазкур жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики, гилос меваси экспорти ўтган йилнинг шу даврига қараганда 2 баробарга ошган. Демак, жорий йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, гилос меваси сотувидан мамлакатимизга қарийб 48 миллион АҚШ доллари миқдорида валюта киритилди.
Юқорида келтирилган рақамлар янада ошиши мумкин. Боиси, мазкур меваларнинг хорижий мамлакатларга экспорти давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш