Ўзбекистонда ички туризмни қайта тиклаш чоралари кўрилмоқда

Ўзбекистонда ички туризмни қайта тиклаш чоралари кўрилмоқда

Мамлакатда ички туризмни қайта тиклаш ва фаоллаштириш учун маҳаллий авиа ва темир йўл рейслари қатновига рухсат берилди.

Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан мамлакатимизда ички туризмга рухсат берилгани муносабати билан саёҳатларни ташкил қилишда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ички туризмни қайта тиклаш ва фаоллаштириш чоралари кўрилмоқда.

Комиссия қарори билан шахсий автотранспорт воситаларининг кун давомида тўлиқ ҳаракатланиши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови, очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона), санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, пляжлар, ҳостеллар, ижарага бериладиган дала ҳовлилар ва бошқа дам олиш масканлари, музейлар фаолиятига, республиканинг барча ҳудудлари ўртасида автотранспорт воситалари қатновини қайта тикланишига рухсат берилди.

Бунга асосан ҳудудлар кесимда маҳалла, ёшлар ва меҳнат жамоаларининг саёҳатга чиқиш график жадвали тасдиқланиб, туроператорлар томонидан саёҳатларни ташкил этилиши учун керакли тавсиялар бериб борилмоқда. Шунингдек, саёҳатларни ташкил этишда аҳоли орасида, ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғибот ишларини амалга ошириш ҳамда ҳудудларнинг туризм салоҳияти ҳақидаги видеороликларни намойишлари ташкил этилмоқда. Хусусан, туроператорлардан ҳамда “e-mehmon” дастуридан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 24 августидан 14 сентябрь санасига қадар (20 кун ичида) жами 69 минг нафар фуқароларнинг саёҳатлари амалга оширилиб, шундан 13 минг нафардан ортиғи туроператорлар орқали, 56 минг нафари мустақил равишда мамлакатимизнинг Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри бўйлаб саёҳат қилишди.

Пандемия таъсирида кўплаб туроператорлар ўз фаолиятини ички туризмга мослаштириди, жумладан юқорида уюштирилган саёҳатлар 35 та турператорлар томонидан ташкил этилган бўлиб, шулардан 10 таси илгари халқаро йўналишда фаолият олиб борган туроператорлар ҳисобланади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар