Ўзбекистоннинг кейинги 5 йилга мўлжалланган макроиқтисодий режалари

Ўзбекистоннинг кейинги 5 йилга мўлжалланган макроиқтисодий режалари

«Янги Ўзбекистоннинг 2022−2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқилди.

Ҳужжат Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури асосида ишлаб чиқилган ва 14 январга қадар жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Таклиф этилаётган Тараққиёт стратегиясининг учинчи устувор йўналиши — Миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлашда келгуси 5 йилда амалга ошириш режалаштирилган макроиқтисодий кўрсаткичлар қайд этилган. Бунда 36 йўналиш мақсад қилиб олинган.

Келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни - 1,6 баробар ва 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад 4 минг доллардан ошириш ҳамда “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига кириш учун замин яратиш кўзланган.

Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва йиллик инфляция даражасини 2023 йилгача босқичма-босқич 5 фоизгача пасайтириш режа қилинган.

Шунингдек, ҳар бир туман бюджетининг камида 5 фоизини “Фуқаролар бюджети” дастури доирасида аҳолининг таклифлари асосида энг долзарб муаммоларни ечишга сарфланади.

Қолаверса, Давлат бюджети тақчиллигини 2023 йилдан ЯИМга нисбатан 3 фоиздан ошиб кетмаслигини таъминлаш мақсад қилинган.

Давлат қарзини бошқаришда йилига янги жалб қилинган ташқи қарз миқдори 4,5 млрд доллардан ошиб кетмаслигини таъминлаш ҳам режалаштирилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар