Пандемия бўлишига қарамай хориждан Ўзбекистонга 485 миллион доллар юборилган

Пандемия бўлишига қарамай хориждан Ўзбекистонга 485 миллион доллар юборилган

Марказий банк матбуот хизматининг хабар қилишича, 2020 йил май ойида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми олдинги ойга нисбатан кескин ошган.

Январ-апрель ойларида халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали Ўзбекистонга тушган валюта маблағлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 161 миллион АҚШ долларига (11%) камайиб, 1,3 миллиард долларни ташкил этди.

Пул ўтказмалари жорий йилнинг январь ойида 400 миллион долларни ташкил этган бўлса, апрелда 250 миллион долларга камайди.

Май ойида Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали 485 миллион доллар юборилган бўлса, апрель ойида бу кўрсаткич 235 миллион долларни ташкил этди.

Бу жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шохобчаларида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш ҳажмига катта таъсир кўрсатди. Май ойида аҳоли томонидан хорижий валютани сотиш ҳажми икки баравар кўпайди ва харид ҳажми апрель ойига нисбатан учдан бир қисмга камайди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, халқаро пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан 30-35 фоизга пасайган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар