Президент айни пайтда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича йиғилиш ўтказмоқда

Президент айни пайтда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича йиғилиш ўтказмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича ўтган йил ноябрь ойида қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.

Ўтган йили ноябрь ойида соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жумладан, касалликларнинг олдини олиш ва патронаж хизмати кўрсатиш борасида мутлақо янги тизим яратиш бўйича Президентнинг фармон ва қарорлари қабул қилинган эди.Бугунги видеоселекторда ана шу вазифалар ижроси бўйича соҳа ва ҳудуд раҳбарлари ҳисоботи эшитилмоқда.

- Бугунги йиғилиш кун тартибидаги масала жуда жиддий. Биз бундан тўрт йил аввал мамлакатда тинчлик ва соғлиқни сақлашни ислоҳотларнинг энг муҳим бўғини этиб белгилаган эдик. Шу мақсадда ўтган даврда жуда катта ишлар қилинди, охирги қабул қилинган фармон ва қарорлар ҳам тизимни тубдан ислоҳ қилишга қаратилганди. Бугун соҳага масъул Бош вазир ўринбосари Б.Мусаев, соғлиқни сақлаш вазири ва қуйи бўғиндаги барча мутасаддилар нима ишлар қилинганини ҳисоботини бериши керак., – деди Шавкат Мирзиёев.

Танқидий-таҳлил руҳида ўтаётган йиғилишда тиббиётдаги аҳвол жуда оғир экани, соҳа бўйича қабул қилинган фармон ва қарорлар бажарилмасдан қоғозда қолиб кетаётгани таъкидланди.

- Бу тизимдаги аҳвол қандай эканини яққол кўрсатади, - деди давлат раҳбари.

Йиғилишда сўзга чиқувчи раҳбарлар учта масала бўйича: жорий этилган янги тизим асосида тиббий харита шакллантирилгани, аҳолининг хавф гуруҳларига бўлингани нимани кўрсатганини, иккинчи– маҳаллалар кесимида тиббиёт бригадалари шакллантирилиб, аҳоли билан манзилли ишлаш қандай аҳволдалиги ва бундан нечта фуқаро миннатдор бўлганини, учинчи масала – тиббиёт муассасаларида қайси хизмат пулли, қайси бепул бўлганини жавобини айтиши кераклиги айтилди.

Президент кўпчилик раҳбарлар бу вазифаларни тўлиқ тушуниб етмаётганини, ўтган 6 ойда Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда 37 та туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ишдан олинганини қайд этди.

Бугун ҳам, масалани ичига кирмаган, дунёқараши ўзгармаган, ушбу саволларга жавоб бера олмаган соҳа ва ҳудуд раҳбарлари ишдан олинади.

Бошланган ислоҳотларни жадаллаштириш, тиббиётдаги ўзгаришларни аҳоли кўпроқ ва тезроқ сезиши учун барча мутасаддилар апрель ойида ва йил якуни бўйича нима ишлар қилиши бўйича ҳисобот бериши айтилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар