Ўзбекистонда доллар курси ошди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йилнинг 12 ноябридан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини тасдиқлади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йилнинг 12 ноябридан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини тасдиқлади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9490.77 сўм этиб белгиланди. Бу эса доллар курсининг ўтган ҳафта белгиланган қийматига нисбатан (+23.50) сўмга ошганини кўрсатади. Евро курси эса ой бошидаги кўрсаткичга нисбатан (-115.18) пастлаб, 10455.03 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, Россия рублида ҳам пастлаш (-0.31) кузатилиб, 148.82 сўмни ташкил этди. Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ қолдириш