Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази кўчмас мулк бозоридаги талаб ўзгаришларини мунтазам равишда таҳлил қилиб боради.
Кетма-кет иккинчи ой давомида уй-жой олди-сотди шартномалари сони ортиб бормоқда: агар январь ойида 18 минг битим қайд этилган бўлса, февраль ойида уларнинг сони 22,5 мингтага етди ва 24 фоизга ўсди.
Энг юқори ўсиш суръатлари Навоий – 63%, Самарқанд – 52% ва Сирдарё - 30% вилоятларида қайд этилди.
2022 йил февраль ойига нисбатан уй-жой олди-сотди шартномалари сони 2,6 фоизга ошди.
Тошкентда ижарага бериладиган уй-жой нархларининг ўзгариши
Февраль ойида пойтахтнинг аксарият туманларида ижарага бериладиган уй-жой нархларининг пасайиши кузатилди. Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 1 кв.м. учун 9,86 долларни ташкил этиб, 2023 йил январь ойига нисбатан 2,3% фоизга пасайди.
Ижаранинг энг юқори нархлари пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур ($13,3), Яккасарой ($12) ва Миробод ($12) туманларида қайд этилди.
Ижаранинг нисбатан паст нархлари пойтахтимизнинг Учтепа ($7,7), Сергели ($6,8) ва Бектемир ($6,6) туманларида қайд этилди.
Шу билан бирга, 2022 йилнинг мос даврига келиб, Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 19,9 фоизга ошди.
Иккиламчи кўчмас мулк бозори
Ҳисоб-китобларга кўра, республикада жорий йил февраль ойида иккиламчи уй-жой бозорида 1 кв.м. учун уй-жой нархининг ўртача ўсиши ойига 4,5%ни ташкил этган бўлса, 2022 йил февраль ойига нисбатан 23,1%га ўсди.
Йил бошидан буён Навоий – 32,7%, Фарғона – 31,5% вилоятларида ва Тошкент - 31,5% шаҳрида уй – жой нархининг сезиларли ўсиши кузатилди.
Февраль ойида Тошкент шаҳрининг иккиламчи бозорида нархларнинг ўсиши ойига 3,8%ни ташкил этди. Нархларнинг энг юқори ўсиш суръатлари Чилонзор – 9,6%, Сергели – 6,2% ва Олмазор туманларида - 4,9% қайд этилди.
2022 йил февраль ойига нисбатан Тошкент шаҳрида уй-жойларнинг ўртача нархи 31,5 фоизга ошди
Изоҳ қолдириш