Қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаси 2023 йилда Ўзбекистон ишбилармонлик муҳитининг асосий омилига айланди

Қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаси 2023 йилда Ўзбекистон ишбилармонлик муҳитининг асосий омилига айланди

Ишбилармонлик муҳити – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2020 йилдан буён ўтказилаётган сўровда иштирок этаётган корхоналарнинг баҳолашлари асосида ҳар ойда ҳисоблаб чиқиладиган таҳлилий кўрсаткичдир. Мамлакат бўйлаб 1000 та бизнес вакиллари ҳар ойда ўтказиладиган сўровларда қатнашадилар. Олинган маълумотларнинг аҳамияти унинг самарадорлигидир. Жавоблар асосида бизнес шароитлари ва келажак истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишбилармонлик муҳитининг умумий кўрсаткичи ҳисоблаб чиқилади.

Ишбилармонлик мцуҳитининг жамланган кўрсаткичи

Ишбилармонлик муҳити кўрсаткичлари динамикаси таҳлили умумий индикатор 2023 йилда кескин тебранишларга учрамагани ва ижобийлигича қолганини кўрсатди. Фақат июль ойида 65 пунктгача кескин ўзгариш юз берди, ноябрь ойида эса ишбилармонлик фаоллигининг 52 пунктгача энг катта пасайиши қайд этилди.

2023 йилнинг биринчи чораги асосан қишлоқ хўжалиги ва хизматларининг ўсиши билан боғлиқ бўлган ишбилармонлик оптимизмининг изчил ўсиши билан ажралиб турди.

2023 йилда ишбилармонлик муҳити индикаторининг динамикаси

Кейинги ойларда, оптимизм даражаси тўғирланди, жумладан, июнь ойигача умумий кўрсаткич 57 пунктга тушиб, июль ойида 65 пунктга етди. Қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги кўрсаткичларнинг сезиларли ўсиши ҳисобига – 70 ва 67 пунктгача энг юқори кўрсаткичларга эришилди.

Шу билан бирга, июль ойидаги сўров натижалари қурилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 80 пункт даражасида бизнес оптимизмининг ошганини кўрсатди.

Августдан декабргача ишбилармонлик муҳитининг умумий кўрсаткичи ўртача 54 пунктни ташкил этди. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳасида 59 пунктгача ижобий тебранишлар кузатилди.

Шунингдек, тадқиқотда йил охирига келиб саноат ва қурилиш соҳаларида ишбилармонлик муҳитидаги ўзгаришларни баҳолашда бироз пасайиш кузатилди. Хусусан, сентябрдан декабргача саноатдаги ишбилармонлик муҳити 57 пунктдан 42 пунктга, қурилишда эса октябрь ойидаги 53 пунктдан декабрда 45 пунктга пасайди, бу эса мазкур тармоқлардаги ҳозирги ҳолатнинг ёмонлашгани билан боғлиқ.

Ишбилармонлик муҳитининг ҳозирги ҳолати

Йил давомида бизнеснинг ҳозирги ҳолатини яхшилашга қишлоқ хўжалиги - 59 п.гача ва хизматлар - 55 п.гача асосий ҳисса қўшди.

Январдан мартгача барча соҳаларда ишбилармонлик муҳитининг ҳозирги ҳолати, қурилишдан ташқари, умумий ўсиш тенденциясини акс эттиради. Бундай барқарор ривожланиш фақат саноат соҳасида давом этди, бошқа тармоқларда тебранишлар кузатилди.

Августдан декабргача бизнеснинг ҳозирги ҳолати 43 пункт даражасида барқарорлашди. Фақат қишлоқ хўжалиги соҳасида сезиларли сакраш: сентябрь ойида 25 пунктдан 51 пунктгача ўсиш ва декабрь ойида 36 пунктгачатузатишкузатилди. Бошқа томондан, қурилиш сектори сентябрь ойида 58 пунктдан декабрь ойида 32 пунктгача ўртача пасайишни кўрсатди.

Йил давомида бизнеснинг ҳозирги ҳолатини яхши деб баҳолаган тадбиркорларнинг улуши 40%дан 47%гача ўзгарган. Шу билан бирга, саноат тармоқлари ўртасида жорий ишбилармонлик ҳолатининг энг юқори даражаси қишлоқ хўжалиги соҳасида – февраль ва июнь ойларида 52%, энг паст кўрсаткич қурилиш соҳасида– февраль ойида 27% қайд этилди.

Бизнесни ривожлантириш истиқболларини кутиш

2023 йилнинг дастлабки уч ойида бизнесни ривожлантириш истиқболлари бўйича кутилмаларнинг умумий кўрсаткичи ўртача 72 пунктда сақланиб қолди, бу тадбиркорлар ўртасидаги жуда юқори даражадаги оптимизмни кўрсатди.

Йил давомида компанияларнинг кутилмалари юқори даражада сақланиб қолди. Хусусан, август ойигача бу кўрсаткич сезиларли тебранишларсиз 80 пунктгача сақланиб қолди ва фақат йил охирига келиб пасайган ҳолда 61 пунктдан 66 пунктгача ўзгарди.

2023 йилнинг январь-апрель ойилари якунларига кўра, келгуси уч ойда ўз бизнесининг умумий аҳволи яхшиланишини кутаётган компаниялар улуши юқори даражада - 81%га, йил охирига келиб эса 72%гача барқарорлашди.

Хизмат кўрсатиш соҳаси умумий тенденциясидан алоҳида тебранишларни кўрсатди: январь ойида 78%дан май ойида 73%гача ва августдаги 80%дан октябрда 68%гача юқори даражада сақланиб қолди.

Ҳар ойда жорий ҳолат ва кутилмалар ўртасидаги муносабатлар кейинги уч ой давомида сақланиб қолган иқтисодий ривожланишнинг ижобий тенденциясини кўрсатди.

Бизнес юритиш учун тўсиқлар

Йил якуни бўйича ишбилармон доиралар томонидан тўсиқлар таҳлили шуни кўрсатдики, тадбиркорларнинг ўртача 53%и бизнес юритишда ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини таъкидлаган. Бу кўрсаткич аста-секин ўсишни бошлашдан олдин йилнинг дастлабки тўрт ойида 49% да сақланиб, июнь ойида максимал 58%га етди. Йил охирига келиб, кичик оралиқ сакраш билан бошланғич даражага ўртача пасайиш кузатилди.

Бизнесни юритишга энг кўп таъсир кўрсатадиган тўсиқларга қуйидагилар киради: молиялаштиришдан фойдаланишда қийинчиликлар, бу ҳақда компания раҳбарларининг 15%и маълум қилган ва ер участкалари – 7%; солиқ маъмурияти – 7%; юқори солиқ ставкалари – 6%; электр таъминоти – 6%.

Саноат сектори тадбиркорларини молиялаштиришдан фойдаланиш борасидаги қийинчиликлар хавотирга солган бўлса, сўровда қатнашганларнинг ўртача 19 фоизини, бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги вакилларининг ўртача 10 фоизини сув таъминоти билан боғлиқ тўсиқлар ташвишлантирган. Йил давомида қурилиш сектори бошқа тармоқларга қараганда кўпроқ тўсиқ сифатида солиқ маъмуриятчилигини -7 фоиз ва коррупцияни - 3 фоиз кўрсатган.

Ферузбек Давлетов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Тел.: (+998) 78 150-02-02 (416)


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар