SFI Management Group «Ўзметкомбинат», ОКМК ва «Ўзиккиламчиранглиметалл»да бошқарув шартномасини бекор қилди

SFI Management Group «Ўзметкомбинат», ОКМК ва «Ўзиккиламчиранглиметалл»да бошқарув шартномасини бекор қилди

SFI Management Group ва Ўзбекистон ҳукумати «Ўзметкомбинат», «ОКМК» ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» корхоналаридаги давлат акциялар пакетини ишончли бошқариш тўғрисидаги шартномаларни бекор қилиш тўғрисида келишиб олдилар. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

2017 йилдан бошлаб, Ўзбекистонда «давлат-хусусий шериклик соҳасида биринчилардан бўлган SFI Management Group ХК МЧЖ металлургия корхоналарининг устав капиталидаги давлат улушининг ишончли бошқарувчиси сифатида жалб қилинган.

2017 йилда компания «Ўзметкомбинат» корхонасини, 2018 йилда Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» заводини бошқаришни бошлади.

Компания қисқа вақт ичида «юқоридаги корхоналарнинг инқироз бўйича менежери сифатида иш олиб борганлигини» қайд этади. Бу эса «уларнинг фойдаланилмаган потенциалидан фойдаланиш, мавжуд қувватларни реконструкция қилиш ва модернизация қилиш орқали ишлаб чиқариш жараёнини оптималлаштириш, барча кўрсаткичларни ошириш, янги ишлаб чиқариш ва янги иш ўринлари яратиш имконини берганлиги» айтилади.

Масалан, ОКМК бошқа молиявий ташаббуслар қатори заводнинг халқаро капитал бозорларига (бондлар, IPO/SPO) чиқишига имкон берадиган Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МҲХС) мувофиқ молиявий ҳисоботга ўтмоқда.

«Мис ишлаб чиқаришнинг 2020 йилдаги ўсиш суръати 2018 йилга нисбатан 126%, рух — 117 фоиз, олтин — 114 фоиз, кумуш — 164 фоизни ташкил этди. Даромад 204 фоизга ўсди, компаниянинг соф фойдасининг ўсиши эса 225 фоизни ташкил қилди. Шу билан бирга, 2020 йилда солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича бюджетга тўловлар динамикаси 2018 йилга нисбатан 222 фоизга ўсди ва давлат улуши бўйича дивидендлар 510 фоизни ташкил этди», дейилади хабарда.

Ўзметкомбинат МҲХСга мувофиқ тузилган уч йиллик молиявий ҳисоботнинг тўлиқ аудитини ўтказди. Прокат металл ишлаб чиқариш йилига 1 млн тоннадан ошди, бу кўрсаткич 2017 йилгача йилига 700 минг тоннадан ошмас эди.

Ўзиккиламчиранглиметалда ҳам ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ошди. 2020 йилда мис қотишмаларини қайта ишлашнинг ўсиш суръати 2018 йилга нисбатан 218 фоиз, алюминий қотишмалари — 120 фоиз, қўрғошин қотишмалари — 149 фоизни ташкил этди. Даромад 161 фоизга ўсди, компаниянинг соф фойдаси эса 220 фоизга ўсди, дейилади ҳисоботда. Шу билан бирга, 2020 йилда солиқлар ва мажбурий тўловлар учун бюджетга тўловлар динамикаси 2018 йилга нисбатан 126 фоизга, давлат улуши бўйича дивидендлар эса 300 фоизга ўсганлигини кўрсатди.

SFI Management Group «ҳукуматнинг унга бўлган ишончини оқлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширди», деб ҳисоблайди.

Маълумот учун, SFI Management Group Ўзбекистонда 2017 йил 26 январда рўйхатдан ўтган. Асосичиси Allied Capital Holding Sa (Швейцария) компанияси.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар