Шавкат Мирзиёев банкларининг трансформация жараёнини жадаллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди

Шавкат Мирзиёев банкларининг трансформация жараёнини жадаллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 6 июль куни, банк активларида хусусий сектор улушини 15 фоиздан 60 фоизга оширишга қаратилган 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясини амалга ошириш ҳамда мамлакат тижорат банкларининг трансформация жараёнини жадаллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди.

Тадбирда ушбу мақсадга эришиш учун қатор муҳим масалаларни ҳал қилиш лозимлиги таъкидланди. Биринчи навбатда банклар трансформацияси жараёнини фаоллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳозирда 6 та тижорат банки – “Ипотекабанк”, “Саноатқурилишбанк”, “Туронбанк”, “Асакабанк”, “Алоқабанк” ва “Агробанк” молиявий диагностика, истиқболли стратегияларни ишлаб чиқиш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни бошлаган. Бироқ, бошқа банкларни трансформация қилиш ишлари етарли даражада фаол олиб борилмаяпти, деди давлатимиз раҳбари.

Бу камчиликни бартараф этиш учун банклар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни хатловдан ўтказиш, Марказий банк ҳузуридаги Қайта тайёрлаш корпоратив марказида аввало жойлардаги банк ходимлари учун банклар трансформациясини тушунтириш бўйича ўқув дастурларини ташкил этиш топширилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар