Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти кутубхонасининг очилиш маросимида қатнашади

Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти кутубхонасининг очилиш маросимида қатнашади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 19-20 февраль кунлари мазкур мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Анқара шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ҳамраислигида икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, транспорт-коммуникация, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилади. Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар бўйича фикр алмашилади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Туркиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашади, Туркия Президенти кутубхонаси мажмуасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар